UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  25 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  14 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  3 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  5 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  5 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  8 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1

“Хоразм”лик Қаҳрамон Машарипов 50 ёшда! Янгиликлар

“Хоразм”лик Қаҳрамон Машарипов 50 ёшда!

Инсон умри давомида ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Болаликдаги буғубор орзу-истаклари улғайиб ўсган сайин ўз таъсирини ўтказади.

Бу йўлда эса сабр-тоқатли, тиришқоқ ва меҳнаткаш кишигина кўзлаган мақсадига эришади. Урганчлик Қаҳрамон Машарипов шубҳасиз ана шулар сирасига киради.

У ёшлигидан футболга ошно тутинди. Вақт ўтган сайин футболга бўлган меҳр ва иштиёқ унинг ҳаётини шу соҳага чамбарчас боғлаб қўйди. Эндиликда, “миллионлар ўйини” унинг ҳаёти  мазмунига айланган. Хусусан, у кўп йиллардан буён “Хоразм” жамоасида маъмур вазифасини сидқидилдан бажариб келмоқда. Бунинг баробарида уни нафақат “Хоразм”ликлар, умуман, биринчиликда қатнашаётган барча жамоалар вакиллари яхши билишади ва ҳурмат қилишади. Бу муболаға эмас, албатта.

Бугун Хоразм воҳаси футболи ривожига ўзининг муносиб улушини қўшиб келаётган Қаҳрамон Машарипов ўзининг қутлуғ 50 ёшини нишонламоқда. Шу муносабат билан бу фидойи инсонни муборак айёми билан қутлаб, унга оилавий бахт, сиҳат-саломатлик тилаймиз.

“Хоразм” футбол жамоаси.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика