UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  38 21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  2 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  17 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  156 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  3 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  5 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  9 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта" Янгиликлар

"Хоразм" бош директори Мақсуд Каримов: "Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта"

Про лиганинг дастлабки туридан ўрин олган "Турон" ва "Хоразм" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар жамоаси директори Мақсуд Каримов иштирок этди.

"Турон" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйинга ўйлаб қўйган режаларимиз бор эди. Кўп режаларимиз ўхшамади. Энди мағлубият нима билан боғлиқлигини ўрганиб, таҳлил қилиб чиқамиз. Кейинги баҳсларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Олдинга интилишда давом этамиз. Ҳозир йигитлар билан ҳам бу борада гаплашиб олдик. Керакли хулосаларни чиқарамиз.

Ўтган мавсумда жамоамизни тарк этган футболчиларни ўрнини тўлдиришга ҳаракат қилдик. Бош мураббий кетди, ҳозирда бошқа мутахассис билан ишлаяпмиз. Янги келган футболчилар қай даражада ўзини оқлашини мавсум давомида билиб оламиз. Биринчи тур ўтди, ҳали хулоса чиқаришга эрта. Пандемия ва бошқа омиллар ўз таъсирини ўтказмоқда. Энди буларни баҳона қилмоқчи эмасман. Кейинги ўйинларга яхшироқ ҳозирлик кўрамиз. Бир неча ойдан кейин трансферлар ойнаси очилади. Шунда ўзимизга керакли бўлган футболчиларни сафимизга қўшиб оламиз.

Клубимизда матубот хизмати бўлмагани билан уни вазифасини бажарадиган ишчимиз бор. Агарда унинг ишлари қониқтирмаса матбуот котиби олишимиз мумкин. Бу жой бўш турибди.

Ўйиндан кўнглимиз тўлмади. Бунинг сабабига киришамиз",- дейди Мақсуд Каримов.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика