UZ

Сўнгги янгиликлар

18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 18:46U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 (матнли трансляция)  5 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   17 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  12 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   3

Хонг Мюнг Бо: "Жанубий Корея жаҳон чемпионатига чиқади" Янгиликлар

Хонг Мюнг Бо: "Жанубий Корея жаҳон чемпионатига чиқади"

Жанубий кореялик собиқ футболчи, эндиликда мураббий бўлиб ишлаётган Хонг Мюн Бо тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган осиёлик биринчи футболчи ҳисобланади.

У сардорлик қилган ЖЧ-2002да Жанубий Корея ярим финалга қадар етиб борганди.

Хонг Мюнг Бо футболни тугатгач, мураббийлик соҳасида иш бошлади. У 2014 йилги жаҳон биринчилигида ўз миллий терма жамоасини бошқаргани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак. ОФК расмий сайти яқинда бу мураббийдан интервью олиб, Жанубий Кореянинг ЖЧ-2018га бориш имкониятлари ҳақида сўради.

- Жанубий Корея саралаш босқичидан ўта оладими?

- Менимча, бу бизга катта муаммо бўлмайди. Ҳозирда иккинчи ўриндамиз ва ҳаммаси яхши кетяпти. Лекин 3-4 ўринларда бораётган жамоалар билан бизни кам очко ажратиб турибди, шу боис битта ўйин ҳамма нарсани ҳал қилиши мумкин. Жанубий Корея бунга қадар кўп марта жаҳон чемпионатига чиққан ва бу сафар ҳам шундай бўлади.

- Саралаш ўйинлари тугашига уч тур қолди. Жанубий Корея кейинги учрашувларни ўз фойдасига ҳал этиши учун нима қилиши керак?

- Бир марта уйда ва икки бор сафарда ўйнаймиз. Уйда Эронга қарши баҳс жуда катта аҳамиятга эга. Биз 100 фоизлик натижа кўрсатиб, ғалаба қозонишимиз шарт. Сафардаги баҳсларда нима бўлишини олдиндан айтиш қийин, лекин барибир ғалаба учун ҳаракат қилиш лозим.


- Сиз тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган осиёлик биринчи футболчи ҳисобланасиз. Бу нимани англатади?
- Жаҳон чемпионатига боришнинг ўзиёқ катта воқеа ва ҳар бир футболчи буни хоҳлайди. Қолаверса, мундиалда сиз ўзингиз учун эмас, балки мамлакатингиз учун майдонга тушасиз. Бу ҳам футболчига катта масъулият юклайди.

- ЖЧ-2002 ярим финалида Испанияга қарши пенальтилар сериясида жамоангизга ғалаба келтирган голни ургансиз.

- Бу фаолиятимдаги энг муҳим гол ҳисобланади. Ҳеч қачон қаҳрамон бўламан деб ўйламагандим.

- Жаҳон чемпионатида кимларга қарши ўйнаш қийин бўлган?

- Клинсманн, Роналдо... Бундай ўйинчилар кўп. Лекин бирини айтадиган бўлсам, бу шубҳасиз Роналдо эди. Уни тўхтатиб қолиш жуда қийин бўлган.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика