UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  2 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  1 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  11 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  3 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  12

Хомяков: "Футбол мабуди бугун биз томонда эди" Янгиликлар

Хомяков: "Футбол мабуди бугун биз томонда эди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Андижон" 2:1 "Навбаҳор" учрашувидан сўнг, "Андижон" бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Барчани ғалаба билан табриклайман. Жуда хурсандмиз. Бугун футбол мабуди бизнинг томонда бўлди. "Навбаҳор"га жамоасига қарши ўйнаш жуда-жуда қийин бўлди, аммо аввалроқ таъкидлаб ўтганимдек бугун бизга яратганинг ўзи ёрдам берди.

- "Навбаҳор" жамоаси Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши дуранг ўйнади, бугун эса сизнинг жамоангиз "Навбаҳор"ни мағлуб этди. Ушбу натижадан қанчалик хурсандсиз?

- Албатта хурсандман. Биз "Навбаҳор"нинг ўйинини ҳам кўзатган эдик. Рақиб жамоаси биздан анча тезкор ва кучлироқ. Яна бир бор такрорлайман бизнинг омадимиз келди ва ўйин сўнгида гол урдик. Бугун байрам экан, нишонлайвериш керак.

- Бугун "Андижон" майдон марказида кучсиз ўйнади. Бунга сабаб нима?

- "Навбаҳор" анча кучли таркибга эга ва шу сабабдан уларга қарши ўйнаш осон эмас. Биринчи таймда ўйинимиз чиқмади. Биринчи гол бизга анча ёрдам берди. Стандарт вазиятдан гол уриб олдик. Рақиб бизни деярли барча жиҳатларда биздан устун эди ва сизнинг фикрингизга юз фоиз қўшиламан.

- "Навбаҳор" жамоаси биринчи таймда дарвоза тўсини пойлади, агар ўша вазиятда гол бўлганда "Андижон" "камбэк" амалга ошира олармиди?

- Яхши савол. Тўғрисини айтсам жуда-жуда қийин бўлар эди. Рақиб бизни ўйин томонлама мағлуб этди, бизнинг эса омадимиз келди. Футболда иложсиз нарсанинг ўзи йўқ 3:0, 4:0 ҳисобларидан ҳам "камбэк" қайд этилган. Бугун Сухроб Бердиев 8 дақиқа ичида қаҳрамонга айланди.


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика