UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26Карикатура: Роналду "Олд Траффорд"га бормайди  1 00:00Европа лигаси. "Милан" ва "Арсенал"нинг учрашувидан LIVE ҳисоб  0 23:55Европа лигаси. Дастлабки 12 ўйин якунланди. Барча натижалар билан танишинг  4 23:20Европа лигаси. Қолган ўйинларнинг асосий таркиблари билан танишиб олинг  0 23:13Европа лигаси. "Дюделанж" - "Милан". Асосий таркиблар маълум!  2 23:11Европа лигаси. "Арсенал" - "Ворскла". Таркиблар маълум!  0 22:57Погба ва Марсьяль антиқа натижа қайд этишди  2 22:41Тотти "Рома"га Роналдо ва Ибрагимович трансфер қилинмагани сабабини айтди  1 22:27Каземиро "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  8 22:11ЕЧЛ. 1-тур рамзий термасидан "Юве"нинг 4, "Реал" ва МЮнинг биттадан футболчиси ўрин олди  11 22:00Olamsport: Спортчиларимизни тақдирлаш маросимида Бош вазир иштирок этади, Шаҳрамнинг жанги тўғридан-тўғри намойиш этилади ва бошқа хабарлар  0 21:30Европа лигаси. "Динамо Киев" - "Астана", "Ренн" - "Яблонец". Асосий таркиблар маълум!  0 21:29Европа лигаси. "Лацио" - "Аполлон", "Марсель" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар маълум  0 21:20Европа лигаси. "Оқхисор" - "Краснодар", "Севилья" - "Стандарт". Асосий таркиблар маълум  0 21:08Европа лигаси. "Рапид" - "Спартак", "Вильярреал" - "Рейнжерс". Жамоалар таркиблари маълум  0

Хўжа кўрди. Боримизни ҳам, аҳволимизни ҳам... Янгиликлар

Хўжа кўрди. Боримизни ҳам, аҳволимизни ҳам...

Бир яхши инсон айтган солиштириш хотирамга муҳрланиб қолган.

Айтайлик, Болгарияда интернетдан фойдаланиш мутлақо бепул, Бельгияда эса пуллик. Сизнингча, биринчи давлат иккинчисига қараганда ривожланганроқми?

Хулоса учун шошилмаслигингизни сўрайман. Болгария одамларга яхши шароит яратиб қўйган, бунга гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Аммо унутмангки, истаса, Бельгиянинг ҳам бунга қудрати етади. Шунчаки Бельгияда одамларнинг фикрлаши янада илгарилаб кетганки, улар текин нарсани ҳазм қила олмайди.

Буларни нега айтмоқдаман, шу йилнинг ўзида дилимни бироз хира қилган 2 та воқеани кўрдим. “Ўзбегим” фестивалидаги ош вақтида ва “Бунёдкор” стадионидаги финал чоғида халқ бир неча сония ичида оламонга айланиши мумкинлигини тушундим. Бир вақтлар ўзимизнинг шайх сўнгги йўлга кузатилаётганда ҳам шу каби ҳунук ҳаракатлар мавзу бўлганди. Энди эса Шайх Салмон кўз ўнгидаги манзарани кўринг.


Одамлар ўзини ундай ёки бундай тутиши керак, деб ақл ўргатмоқчи эмасман, чунки бунга ақлим ҳам етмайди катта эҳтимол билан. Мисол келтириш эса энг чиройли иш. Интенет видеолари орқали кўргандирсиз, қайсидир араб мамлакатидаги гипермаркетда маҳсулотлар 1 соат бепул қилиб қўйилган. Одамларнинг маҳсулотларни тилка-пора қилиши жуда ҳунук манзарани келтириб чиқарганди. Бу кўзи очликнинг классик кўриниши.

Омма онги анча илгарилаб кетган давлатларда ҳам Black Friday ёки шунга ўхшаш акциялар бўлиб туради. Аммо вазият тамомила бошқача. Кимдир дўкондан ўзига керакли нарсани олади, яна кимгадир имкон берилса, эплаганича олиб чиқиш пайига тушади. Бу бир-биридан тамомила фарқ қиладиган жиҳатдир. Ҳар бир инсон ўзига жавоб берса ва ўз принципларида собит турса, оммага эргашиб кетавермайди аслида.

ПФЛ бош директори ОЧЛ финалини Японияда кўриб, анча тўлқинланиб кетган экан. Ўзбекистон Кубоги финалини ҳам яхши савияда ўтказишга ҳаракат қилгани кўринди. Сўнгги вақтларда финаллар қабрга гул қўйгандек аҳамият касб этаётганидан келиб чиқилса, янги раҳбарият анчагина тер тўккани кўринади.


Масаланинг эса бошқа тарафи бор. Биз бир неча бор ўқув юрти талабалари стадионга олиб келинаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Яъни, хўжа кўрсин учун қиляпмиз бу ишларни. Хўжа кўрди, унга ҳаммаси ёқди, уни алдадик. Аммо келинг, келаси мавсумдан бошлаб ўзимизни алдамайлик. Мен ҳазм қила олмайдиган энг юқори нота шу, ўзимизни алдаш. Бизнинг қон-қонимизга сингиб кетган идеология ҳам шу бўлиб қолаётгани ачинарли. Ёшлар футболида истаганини ёриб ташлаймиз десагу, бунга ёши катта футболчилар билан эришсак, Ўзбекистонга футбол қайтяпти десагу, шундай кўриниши учун мухлисларни ўзимиз кўчириб келсак, ҳамма бирдек жазоланади десагу, кимлардир бундан омонда қолса — буларнинг ҳаммаси ўзимизни алдашдан бошқа нарса эмас.

Ташкилотчилик, ҳаракат ва истак учун раҳбариятга миннатдорчилигимни билдираман. Муҳими, уларнинг ўзида ҳам хоҳиш бор футболни кўтариш учун. Келинг, келаси йилдан бошлаб шуни табиийлаштирайлик. Ўйинларни Шайх Салмон учун маъқул вақтга эмас, одамларга тўғри келадиган вақтга қўяйлик. Бир парча тўп ёки тақир-туқур илинжида келсин майли одамлар стадионга, аммо футбол учун келаётганлари ташқарида ҳам қолиб кетмасин. Текин шўрвага қанчалар мойил эканимизни ўзимиз ҳам билиб бўлдик. Энди ҳаммасини бошидан бошлаб, камчиликларни бартараф этганимиз маъқул. Ахир Япониядаги ОЧЛ финалига ҳам мухлислар ўқув юртларидан олиб келинмаганди-ку, тўғрими?


Гапларим кимгадир теккан бўлса, олдиндан узр сўрайман. Беш қўл баробар бўлмагани каби, юқоридаги ҳолатларни тушунмайдиганлар ҳам, қўллаб-қувватлайдиганлар ҳам орамизда етарлича. Ҳа, футболи ривожланган мамлакатларда ҳам одамлар майдонга ёпирилиб туради. Аммо улар футбол учун, севимли жамоаси учун шу ишни қилади. Биз эса мухлислар “Локомотив” футболчиларини табриклаш учун стадионга югуриб тушди деб, ўзимизни алдаб ўтирибмиз. Тушганларнинг кўпчилиги ўша клубнинг 2 тадан ортиқ футболчисини санаб бера олмаса ҳам керак.

Ва яхши мухлислик учун майдонга тушиш ҳам шарт эмас. “Гремио” мухлисларини кўринг, Эл-Класико ишқибозларини кўринг. Улар мухлисликни ўз нуқтасида ҳам қотирмоқда. Биз эса на унисини ва на бунисини...

Муаллиф : Diyor Imomxo‘jayev
Рейтинг: +121   

Фикрлар

+45   
06 дек 16:36:32
Kobil Babaev
Энг ёмони ПФЛ расмий баёноти бўлди. Футболчиларни табриклашга югуриб тушишди дейди уялмай. Айбни бўйнига олишни билиши керак одамла, жавобгарликни ёшириш учун очиқдан очиқ ёлғон маълумот бермасдан.
+36   
06 дек 16:39:20
PePsiCo
Men xayron qolganim shunga xam yana Viloyatliklarni aybdor ekan. Millatchingdan orgildim sani
+26   
06 дек 19:38:27
Uchqunbek
Лобановга жавоб берган Насаф мухлислари учун клубга 100 млн жарима. Емон ишнинг жавобини 40 кун кутиш шарт эмас. Агар финал Каршида булиб стадионга тушиб кетган одамларнинг ярми Марказий стадионга тушиб кетганда борми, Насаф ОЧЛ ни мухлисларсиз утказган буларди. Бунга шахсан мани шубхам йук. Баенотдаги бохонани каранг !!! кулгим келади, кулгумни кистатманг. Тугри УФФ ни хозирги макташга арзигули килаетган ишларини хар канча таъкидласанг хам оз. Ривожланиш бор !!! Бу хам рост гап. 2 кадам олдинга 1 кадам оркага. Ривожланаяпмизми ? ха ривожланаяпмиз. Аммо олдинга ташланган 2 кадамдан кейин 1 кадам оркага ташламасак бу аълорок эмасми ? Утган ишга саловот дейди халкимиз. Кушиламан! Лекин гарчи исботланмаган булсада Пахтакорни кулидан етаклаб олиб чикмадикми ОЧЛ га (Пахтакорга омад тилайман ОЧЛда, чин калбдан, рост кунглимда зигирча хам кир йук. Зеро Пахтакор хам Узбеклар номидан катнашади. Ракиблар Узбеклар билан уйнаймиз деб келишади Тошкентга. Манам узбекман улар маниям шаънимни химоя килишади. Шунинг учун Пахтакор ракибларни ТИТИБ ташашини хохлайман. Аммо ички чемпионатда Про лигадан чиккан командага болет киламан Пахтакорни уйинларида.)
Кискаси УФФ ва ПФЛ адолат билан иш юритмаса футболимиз секин ривожланиб бораверади, Биз эса мана ривожланияпмизку деб узимизни алдаб юраверамиз. Куч адолатда Барака халолликда. Агар футболимиз мутасаддилари футбол иморатини шу икки пойдевор устига куришга харакат килишса, биз 2 эмас 3-4 кадам олдинга ташлаб оркага кайтмаймиз. ЖЧга хам уз кучимиз билан чикамиз. Даромад хам ошади ва у халол даромадга айланиб баракали булади.
+18   
06 дек 16:34:44
CARRASco
Hah Lokomotiv ni tabriklash uchun ? KORDIK QANAQA TABRIKLAGANINI
+13   
06 дек 16:47:19
Abdurazzoq Yusupov
Yaxwi maqola bpti omad
+12   
06 дек 18:35:56
Эдикиддин
Хеч бумаса 100 сумгинаям штраф кимадия биронта клубни. Ахир тошкенликку улар. Хэ миллатчилигингдан санлани
+12   
06 дек 16:35:36
YNWA
"Текин булса Лом ют" деган макол бизани узбекларга мос тушган. Хаммасигаямас албатта. Лекин бу ишла жуда хуник куринади четдан караганда
+12   
06 дек 16:33:45
Anonim.nukus
Ҳа аччиқ ҳақиқатни ёзибсиз Диёржон
+11   
06 дек 18:01:24
BOB0660
Nasafni muxlislariga Lobanovni qilgan iwiga javob beriwgani un jarimaga tortiwdi ammo towkentlik kamandalaga xech qanday chora kuriwmadi bu bowqa viloyat jamoalarini ustidan kuliwga uxwaydi.
+8   
06 дек 16:34:48
Maqsad
IWQILIP 2018 YIL OLIY LIGANING TOWKENTDAGI O`YINLARI TEKIN BOLSIN DEB QAROR CHIQMASINDA... AKS HOLDA KO`RDIK
+7   
06 дек 16:53:54
Fahriddin Salimov
текин коптокни оламандиб асосан ёш йигитлар боришди,катта ва урта ёшлилар уз жойлигида туришди
+7   
06 дек 16:39:17
CARRASco
Tristan фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
hech kim top uchun yugurib tushmadi maydonga shu finaldan estalik qolsin deb tushishgan. va maqsadiga eriahdilar maydonga tushganlar bu finalni unitmaydilar. Aplda Man siti chempion bo'lganda muhlislar maydonga tushgandi. terma jamoamiz jchga chiqqanida ham shu holat bo'lardi faqat aal boshqacharoq. hullas Uff sa o-zgarish bor. oldingi finallar muxokama etilmagan. shahsiy fikrim Umis aka futbolimiz rivoji uchun harakat qilmoqda.
Brat sizham yugurib chiqganga oxshaysizda
+6   
06 дек 20:00:31
18-SEKTOR
Yangi Uff gayam... PFLsigaym tupirdim
Qonun pastagi jamoalarga chkartirilgan
tepadagi jamoalarga qonun yoq ayniksa Pahtakorga.
+6   
06 дек 18:04:42
Erkin Israilov
Уша европа хам бирданига бунака ривожланиб кетмаган. Улар хам бир вактлар шу йулдан утишган. Бу хамма жойда булиб турадиган холат. Бунга катта ургу бериб интрига килиш керак эмас. Мусулмончилик аста секин деган макол бор.
+5   
06 дек 19:50:12
Kosonsoy Navbahor
Agar shu ish viloyat klublarida bo'lganidami stadionga juda katta jarima belgilanardi bu aniq
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Локомотив"га 4та гол уриб ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Пахтакор" ...  285
Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" Андижонда ярим финалга чиқди
Ўзбекистон кубоги чорак финали доирасидаги "Андижон" -...  72
Суперлига: 24-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум Суперлига: 24-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари маълум
22-23 сентябрь кунлари Суперлигада 24-тур учрашувлари бўлиб ўтади.  54
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг