Хиддинк АПЛ рекордчисига айланди
08 мар 2016 18:00
Янгиликлар
Хиддинк АПЛ рекордчисига айланди
«Челси» АПЛ 29-турида «Сток Сити»га қарши ўйинда дуранг ўйнади (1:1).
Шундай қилиб, Лондон клуби бош мураббийи Гус Хиддинк мағлубиятсиз сериясини 12та ўйинга етказиб премьер-лига рекордини ўрнатди. У клубга янги тайинган мураббийлар орасида энг узун мағлубиятсиз серияни қайд этди.
Голландиялик мураббий «Челси»га 20 декабрь куни тайинланди. Унинг қўл остида жамоа АПЛда 5та ўйинда ғолиб бўлди ва 7 марта дуранг ўйнади.
Ундан олдинги рекорд Фрэнк Кларкка тегишли эди. «Ноттингем Форест» бош мураббийи 1993/94 йилги мавсумда тайинланганидан кейин 11та ўйин ютқазмаган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар