UZ

Сўнгги янгиликлар

11:36ОКМК БААдаги йиғин доирасида ЦСКА билан ўйнайди  0 11:19Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин  2 10:58Осимхеннинг келажаги бўйича "Галатасарой"нинг позицияси қандай?  0 10:34Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди  2 10:10Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда  2 09:48"Ливерпуль" Трентнинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи?!  5 09:19Гвардиола нега Грилишни эмас, Савиони майдонга тушираётганини тушунтирди  1 08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  2 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 07:58Ольмо Лапортага ишонади ва "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти  1 07:35"Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин  0 07:11"Нефтчи" Туркия йиғинига йўл олди  0 02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  15 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  1

Хайрулла Ҳамидов: "Афсунгар" Янгиликлар

Хайрулла Ҳамидов: "Афсунгар"

Бугун 21 март. Юртимиз даҳоларидан бири раҳматли Абдулла Орипов таваллуд топган кун.

Буюк шоир. Футбол майдонининг ҳам бир шоири борки, у бугун қирқ тўртга тўлади: Роналдиньо!


Бразилия футболи деганда кўпроқ мана шу йигитни тушунишимиз шарт. Чунки Ривалдонинг ўйин услуби қайсидир мамлакатда улғайган йигитда шаклланиши мумкиндир, Роналдонинг голеадорлиги ҳам бразилияликларнинг ўзларига хос жиҳат эмас, Роберто Карлоснинг зарбалари сири ҳам Копакабана пляжларининг қумликларига яширинмаган - бошқа жойда ҳам топилиб қолиши мумкин ёдгорлик... Аммо Роналдиньонинг майдондаги ўйини, хатти-ҳаракати, гол уриши, финтлари ва ҳаттоки тўпсиз туришлари ҳам Бразилия футболининг миллий ифодасидир. Бу феълни, бу фитратни фақат ўша диёр етиштириб чиқаради. Бошқа мамлакатда бу каби эластик ҳаракатлар муаллифи бўлиб улғайиш имконсиз. 


Роналдиньо юқори формада нари борса беш йил ўйнади. Бироқ, ана шу беш йил ичида у яшил майдонда рақсга тушди. Ҳалигача Муҳаммад Алининг 10-раундда, рақиби бутунлай ҳолдан тойган пайтда рақсга тушиб юрганига ҳайрон қолишади. Роналдиньо ҳам шундай ўйинчи эди. У футболчи эмас, ўйинчи эди.

Ҳалигача ечилмаган бир муаммо сақланиб қолган: Роналдиньо дунёнинг энг яхши футболчиси бўлиб турган пайтлари “Барселона”ни тарк этди ва Месси аталмиш даҳога ўз тахтини бўшатиб кетди. Лео ва унинг митти жамоаси Роналдиньодек дарғанинг кетганига қарамай, катта натижалар қайд этиб, каталонияликлар бразилиялик юлдузни кетказиб тўғри қилишганини исботлашди гўё. Аммо “Барса” шу қарори билан барибир бошқа бир нарсани йўқотганди ўша куни. Жамоага натижалар келтирган ва дунёга тики-така аталмиш машҳур услубни тақдим этган жамоа бир ўйинчи ижросидаги эстетик завқдан айрилиб қолганди.


Месси ва унинг дўстлари жамоавий ўйин билан рақибларини ер билан бир қилиб ташлаётган пайтлари эски каталониялик ишқибозлар майдонда бир кемтик ўринни илғаб қолаверишди. Бу кемтик ўрин Роналдиньо ўзидан кейин ташлаб кетган заргарона ҳаракатлар эди. 


Йиллар ўтиб Роналдиньога ўхшашга интилганлар келди. Улар ҳам бразилиялик, уларда ҳам Роналдиньонинг баъзи ҳаракатларига интилишлар кузатилади. Бироқ, Рони бу услубнинг оригинал эгаси бўлгани учун улардаги сунъийлик сезилиб тураверди. Қаҳрамонимиз шу услуб билан туғилган эди, у бу услубга интилмасди, балки шу услуб билан яшаб келаётган эди. 


“Милан”даги Роналдиньони афсусу надоматлар билан эслашади. Лекин биласизми, инсон барибир ўзлигини ҳеч қаерда йўқотмайди. Ҳозирда youtube тармоғида бразилиялик афсунгар ижросидаги чиройли финтларни изласангиз, унинг бу ҳаракатлари барча ўйнаган жамоалари либосида чиқиб келаверади. Яъни, ўша оқсоқланиб қолганида ҳам, қай бир куни ўзининг Роналдиньо даражасида ўйнаб берган бўлади у. Ўша услуб унинг қонига сингиб кетганидан далолат бу.

Йиллар ўтади, яқин ўтмиш ва ҳозирги авлод футболчилари келажак томонидан таҳлил қилинганида, аниқки, Роналдиньонинг ҳаракатларига келганида, инсофли мухлис тўхтайди. Бу қанақаси, дейди. Бу нималар қиляпти, дейди. Бу қадар гўзалликни одам ўзида қандай жамлаши мумкин, дейди. Шу боис, ҳозирда етти-саккиз ёшга кирган болангизга яқин ўтмишда ўйнаган футбол юлдузларининг роликларини қўйиб бераётганингизда, Роналдиньоникини кўрсатмай туринглар, акс ҳолда, унинг ҳаракатлари кўзни қамаштириб, Олтин тўпни қалаштириб ташлаган ва натижалари каттароқ юлдузларни кўрмай қолиши мумкин болангиз.


Хайрулла Ҳамидов

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика