UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  10 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  9

Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди Янгиликлар

Хайр, афсона! Лука Модричнинг "Реал"дан кетиши маълум қилинди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин 39 ёшли Лука Модрич "Реал"дан кетади.

"Реал"нинг ҳурматли мухлислари, ўша вақт келди. Бу лаҳзани мен умуман келмаслигини истагандим, бироқ бу футбол, бунда бошланиш ва унинг тугаши доимо бор. Шанба куни "Сантьяго Бернабеу"даги сўнгги ўйинимни ўтказаман. 

Дунёнинг энг зўр жамоаси либосини кийиш ва катта муваффақиятларга эришиш мақсадида 2012 йилда бу ерга келгандим, бироқ барчаси бу даражада бўлиб кетишини билмагандим. "Реал"да ўйнаш орқали мен футболчи ва шахс сифатида яшашни бошладим. Тарихдаги энг буюк клубнинг бир қисми сифатида ўзимни ҳис қила олдим.

Ушбу клубга, айниқса клуб президенти Флорентино Пересга, мени шуғуллантирган мураббийлар, футболчилар ва барча-барчага чин дилдан миннатдорлик билдираман. Ўтган йиллар давомида мен жуда кўп ажойиб ҳиссиётлар, иложи йўқ деб айтилган ремонтадалар, финаллар, нишонлашлар ва "Бернабеу"да сеҳрли кечаларни бошимдан ўтказдим. Биз барча совринларни ютдик. Жуда-жуда хурсандман.

Совринлардан ташқари мен "Реал" мухлисларига чин юракдан боғланиб қолганимни ҳис қилдим. Тўғриси, бу боғлиқликни Сиз мухлисларга қандай етказишни ҳам билмайман. Стадиондаги овацияни, ажойиб хатти-ҳаракатларни умуман унутиб бўлмайди. Катта ҳиссиётлар билан бу ерни тарк этяпман.  Гарчи клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан кейин бу клубни тарк этсам-да, "Реал"нинг бир умрлик мухлиси бўлиб қоламан", - деб ёзади Модрич.

"Қаймоқранглилар" таркибида Модрич барча турнирларда 590 ўйинда қатнашиб, 43 гол ва 95 ассист қайд этди. "Реал" Модрич билан биргаликда 6 марта ЕЧЛ бош соврини, 4 марта мамлакат чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги ва 5 марта Испания Суперкубогига эга чиқди.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика