Хави "Шахтёр"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Барселона" футболчилари билан 45 дақиқалик йиғилиш ўтказди
08 ноя 2023 22:31
Янгиликлар
Хави "Шахтёр"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Барселона" футболчилари билан 45 дақиқалик йиғилиш ўтказди
Учрашувда бир неча футболчилар ўз фикрларини айтишди.
"Барселона" клуби ЕЧЛ тўртинчи турида кутилмаганда "Шахтёр"га мағлуб бўлди. Ушбу омадсиз натижадан кейин Хави "Барса" футболчилари билан 45 дақиқалик йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда As нашри маълум қилди.
Учрашувнинг бошида Хави сўзга чиқди. Мураббий футболчиларга ғурур ва ғалабага интилиш ҳақида гапирди. Шундан сўнг, мураббий жамоа футболчиларига сўз берди ва улардан очиқ гапиришларини илтимос қилди.
Тер Штеген ва Рональд Араухо футболчилар орасидан актив равишда сўзга чиқишди. Роберт Левандовски ва Илкай Гюндоган ҳам ўз фикрларини билдиришди.
Умуман олганда, учрашув позитив тарзда кечди. Барча бир овоздан ҳеч нарса йўқотилмагани, жамоа ўйинини яхшилаш кераклиги ва хатоларни тўғрилаш иложи бор деган фикрга келишди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар