Хави: "Неймар "Барселона"нинг режаларига кирмайди"

Sherzod Nurmatov
8 июн 2023, 18:23
"Барселона" бош мураббийи Хави ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг жамоага қайтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Бу маълумотлар мени ҳайратда қолдирди... У бизнинг режаларимизда йўқ. Мен буни жуда қадрлайман, лекин бизнинг мақсадларимиз бошқача. Спорт бўлими барча ёзги трансферлар бўйича қарор қабул қилиб бўлди", – деди Хави.

Олдинроқ Неймар Лионель Мессининг трансфери муваффақиятсизликка юз тутгач, "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ сафида ўйнамоқда. Шартнома 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ҳамда 17 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Jijantes FC