Хаверц Поттер қўл остидаги "Челси"нинг ЕЧЛда ғалаба қозониш имкониятини баҳолади
27 окт 2022 16:34
Янгиликлар
Хаверц Поттер қўл остидаги "Челси"нинг ЕЧЛда ғалаба қозониш имкониятини баҳолади
"Челси" ҳужумчиси Кай Хаверц Грэм Поттер қўл остида жамоасининг Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш имкониятига баҳо берди.
Эслатиб ўтамиз, "нафақахўрлар" 2 йил олдин Томас Тухель бошчилигида мусобақа ғолибига айланишганди, у бош мураббийликка келганидан 5 ой ўтиб жамоага еврокубок олиб келганди.
"Буни баҳолаш қийин, чунки мен Поттер қўл остида бор-йўғи бир неча ҳафта ишладим холос. У жуда яхши мураббий, аммо қолганини вақт кўрсатади. Биз шундай давом этишимиз керак", – деди Хаверц.
Хаверц куни кеча иккинчи таймда ғалаба тўпини киритиб, "Челси"нинг "Зальцбург" устидан ғалаба қозонишига ёрдам берган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар