UZ

Сўнгги янгиликлар

23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  1 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  2 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  11 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  12 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1

Халоскорми ёки хоин? Янгиликлар

Халоскорми ёки хоин?

Бугунги «Интер»нинг энг ёрқин ва бош юлдузи, машҳур жанжалкаш, афсонавий Диего Марадонанинг душмани, ўтмиши шубҳали бўлган москвалик аёлнинг эри ва мижози, Аргентина терма жамоаси учун кераксиз суперҳужумчи - бу таснифларнинг барчаси Мауро Икардига тегишли...

 Аргентина термаси октябрь ойида, аниқроғи 12-санага ўтар кечаси ўта аянчли ҳолатга тушиб қолди. 2 марта жаҳон чемпиони мақомига эришган шонли жамоа мундиал саралаш босқичлари тарихида ўз майдонида илк марта Параг-вай термасидан енгилди - 0:1. Оқибатда, «альбиселестлар» КОНМЕБОЛ ҳудудидаги саралаш турнири жадвалида 5-ўриндан юқорига кўтарилолмадилар. Умуман, бу мағлубият аргентиналикларни Россия мундиали йўлланмасига боғлиқ умидларини хавф остида қолдирди. «Эҳ, Лео Мессининг ўрни билинди», - дейишди айрим мухлислар алам билан. Шунингдек, «Серхио Агуэродек ҳужумчи пенальтидан гол уролмади-я», «Ди Мариянинг зарбасига дарвоза устуни тўғаноқ бўлганига нима дейсиз?» қабилидаги афсусланишлар ҳам қулоққа чалинди. Шулар қаторида фанатлар «Интер»да ажойиб ўйнаётган Мауро Икардини ҳам эслашди, албатта: «Жамоага тобора ёрқин нур сочаётган Икардини ҳам таклиф этиш мумкин эди-ку». Ҳа, ўша аламли оқшом Мауронинг қулоқлари роса қизиган бўлса, ажабмас. Ҳарқалай, аргентиналик кўплаб мухлислар уни эслаганча тунни тонгга уладилар.

ДЕ БУР ХАЛОСКОРИ


Дарҳақиқат, «Интер»нинг 23 ёшли ҳужумчиси ҳозирда «А» сериясининг энг ёрқин юлдузларидан биридир. У билан тенгма-тенг рақобатлашишга фақат «Ювентус»даги ватандоши Гонсало Игуаин, шунингдек, Жанлуижи Буффон ва Франческо Тоттидек фахрийлар жазм этишлари мумкин. Мауро охирги икки мавсумни тегишлича 27та (22таси «А» сериясида) ва 16та гол билан якунлаганди. Жорий чемпионатдаги ишлари ҳам чакки эмас, гарчи шахсий автобиографиясида клуб фанатларини ранжитадиган гапларни ёзган, оқибатда ўртадаги муносабатлар бузилган бўлсада. Умуман, унинг «Интер»даги мавқеи беқиёс. Келинг, яхшиси, жамоанинг Мауро Икардисиз ва у билан қандай натижалар қайд этганига алоҳида эътибор қаратайлик:

Мауро Икардисиз - «Интер» ЕЛда нисбатан паст савияли «Хапоэл»га ўз майдонида ва «Спарта»га сафарда имкониятни бой берди (тегишлича 0:2 ва 1:3 ҳисобларида) ва ўз гуруҳида сўнгги ўринни банд этиб турибди. Тўғри, аргентиналик голеадор мазкур баҳсларнинг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушди, бироқ вазиятни ўнглашга улгурмади, барибир.

Мауро Икарди билан - «нерадзурралар» сентябрда амалдаги чемпион «Ювентус»  устидан ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Эътиборлиси, «кекса синьора»га қарши беллашувда ҳисобни айнан  аргентиналик ҳужумчи очди, кейин унинг ўзи заргарона аниқликдаги узатмаси билан Перишичнинг ғалаба голига ассистентлик қилди. Айтиш керак, Икарди шу самарали ҳаракатлари билан Франк де Бурни барвақт истеъфодан қутқариб қолди. Чунончи, «Интер»нинг хитойлик соҳиблари ёзда португалиялик Жоау Мариу учун 40 млн., бразилиялик Габриэль Барбоза учун 30 млн., италиялик Антонио Кандрева учун эса 25 млн. евро сарфлашди ва табиийки, янги харидлар самарасини сабрсизлик билан кутишаётганди. Қисқаси, жамоа агар  «Ювентус»ни енголмаганида, улар голландиялик мутахассисни аяб ўтиришмасди. Икардининг самарадорлиги эвазига азалий рақиб устидан эришилган ғалаба эса стартда бой берилган очколар аламини бироз ювиб юборди.

РАФИҚАСИ - СУПЕРАГЕНТ...

 «Интер» раҳбарияти 7 октябрь куни Икарди билан ўртадаги шартнома муддати  2021 йилга қадар узайтирилганини маълум қилди. Унга кўра, ҳужумчи ҳар  мавсум учун 5,5 млн. евро миқдорида маош олади. Италияда фақат икки нафар футболчи - Гонсало Игуаин (7,5 млн.) ва «Рома» фахрийси Даниэле де Росси (6,8 млн.) учун белгиланган гонорар бундан баланд, холос. Икардини қайсидир жамоа ўз таркибига қўшиб олишни истаган тақдирда эса, унинг «Интер» ғазнасига  нақ 110 млн. евро «тўкиши»га тўғри келади. Зеро, янги шартномада кўрсатилган товон пули миқдори шунча. Эътиборлиси, клуб билан музокараларни ҳужумчининг рафиқаси Ванда Нара олиб борди. «Яширмайман, турмуш ўртоғим учун мўмай даромадни таъминладим. Ёзда «Интер» спорт директори Пьеро Аусилиони Маурога кўплаб клублардан чорловлар бўлаётгани ҳақида огоҳлантирган эдим. У мендан ўша таклифларни кўрсатишимни сўради. Шунда «ПСЖ», «Наполи» ва «Тоттенхэм» жамоаларидан келган ҳужжатларни тақдим этдим. Шунингдек, «Ювентус» Игуаин ёки Икардини харид қилишни ўйлаётганини қўшимча қилдим. Ке-йинроқ «Реал» билан музокаралар бошланди ва бу жараён узоққа чўзилди. Фарзандларим ҳаққи қасам ичиб айтаманки, Мауронинг бу музокаралардан хабари йўқ эди. Чунки у футболдан бошқа нарса ҳақида ўйлашни ҳам истамасди. Умуман, биз аввалига ҳеч қаерга кетиш ниятида эмасдик. Чунки яқиндагина Миландан уй сотиб олдик. Шу сабабли, «Интер» барча таклифларни ўргана бошлаганида, бироз хавотирландим. Хайриятки, якунда ўзаро келишувга эришдик»,-деди Наро хоним шартнома расмийлаштирилганидан сўнг.

ЁМОН ТАРИХЛИ...


Хуллас, Мауронинг клубдаги ишлари жойида. Аммо юксак савиядаги суперҳужумчини ҳамон Аргентина терма жамоасига таклиф этишмаяпти. У фаолияти давомида ўз мамлакати бош жамоаси шарафини атиги бир марта ҳимоя қилган - 2013 йилнинг октябрь ойида. «Адолатсизлик - ҳаётнинг бир қисми...», - деб ёзганди Нара сентябрь ойи охирларида Эдгардо Бауса Аргентина миллий жамоасининг Перу ва Парагвай термаларига қарши баҳслар учун тузилган таркибини эълон қилганидан кейин. Дарҳақиқат, ўшанда ҳам рўйхатда Маурога жой топилмади. Ваҳоланки, Лионель Месси жароҳатланган ва бўш жой бордек кўринганди. Бироқ шу ҳолат ҳам Икардига наф бермади - мураббийлар «Ривер Плейт» вакили Лукас Аларио номзодини афзал кўришди.

Бунинг боиси нимада? Нимада эмас, кимда?! Биринчи навбатда, футболчининг рафиқасида. Чунончи, Ванда кўпчилик учун тарбияси бузуқ ёқимсиз аёлдир. У агентлик мақомига ҳам бирданига эришгани йўқ. Бундан 3 йил аввал хушқомат малласочнинг анчайин очиқ фотосурати Италия спорт нашрлари саҳифасидан жой олганида ҳам, унинг футболга унча дахли йўқ эди. Вақтида моделлик, раққосалик ва актрисалик билан шуғулланган аёл 3 нафар фарзандининг отаси -  Макси Лопесдан воз кечиб, Икарди билан муҳаббат қиссасини бошлагани катта шов-шувга сабаб бўлганди. Ўшанда 20 ёшли Мауронинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишлари ҳамда Ванданинг тасвири туширилган татиуровкаси жамоатчилик ўртасида роса муҳокама қилинганди. Очиғи, ҳужумчи бу хатти-ҳаракатлари, яъни 3 нафар фарзанд онасига кўнгил қўйиши билан ҳаттоки, «Интер» мухлислари нафратига учради. Табиийки, аргентиналиклар ҳам унга бошқача қарай бошладилар.

МАРАДОНА СИРА КЕЧИРМАЙДИ

Бетакрор Диего Марадона ҳам ушбу воқеаларга жим қараб турмади. «Икарди - хоин. У Макси Лопеснинг уйига дўст сифатида бориб юрганча якунда хотинини ўғирлаб кетди. Биласизми, бизнинг даврда бундай ярамас қабиҳларни нима қилардилар? Майдоннинг ўртасига тушириб қўйиб, тошбўрон остида қолдирардилар» - воқеа футбол қиролини чиндам ҳам, ғазаб отига миндирганди. Айтганча, футбол жамоатчилиги Ванда ҳақида илк марта 2006 йили, унинг айнан ...Марадона билан муносабати ҳақидаги миш-мишлар авжига чиққан пайт эшитганди. Айтиш ўринли, даҳо ва Икарди ўртасидаги «даҳанаки» жанг ҳозир ҳам давом этмоқда. Хусусан, 10 октябрь куни Римда Ватикан томонидан ташкил этилган хайрия учрашувига бағишланган матбуот анжуманида Диего шундай деди: «Икардини Аргентина терма жамоасига чақиришадими-йўқ, буни билмайман. Ўзи мен хоинларни муҳокама қилишни истамайман. Биз ер юзида тинчлик ҳукм суришига ҳисса қўшиш учун уюштирилган учрашув туфайли тўпландик. Мауронинг эса тинчликка ҳеч қандай алоқаси йўқ». Ўз навбатида, Икарди ҳам жим туришни истамади ва ўша куниёқ Марадонага жавоб қайтарди: «Диегонинг буюк футболчи бўлганлиги ҳақиқат. Бироқ у майдон ташқарисида ҳеч қайси соҳада ибрат кўрсатолмайди. Аслида бемаза ҳақоратларига эътибор ҳам бермасдим. Чунки бундай бемаъни гапларини кўп марта эшитганман. Аммо энди қуюшқондан чиқиб кетмоқда...».

СЕВИШ КЕРАКМИ ЁКИ НАФРАТЛАНИШ?

Аргентина терма жамоасининг амалдаги бош мураббийига ҳавас қилиб бўлмайди. Ахир Икардини таклиф этиш ёки этмаслик - анчайин жиддий масала. Тарозининг бир палласида мафтункор ва самарали футбол турибди. Боз устига, Мауро ҳозирги асосий ҳужумчилар - Агуэро, Месси ва Игуаиндан анча ёш ва истиқболли. Жамоанинг сўнгги ўйинларда қайд этган натижаларини инобатга олсак, навқиронлик унга ортиқчалик қилмайди. Тарозининг иккинчи палласида эса, футболчининг майдон ташқарисидаги шубҳали ҳаракатлари, ортиқча олифтагарчилиги бор. Мисол учун, Мауро яқиндагина шундай ножўя хатти-ҳаракати туфайли нақ 30 минг фунт турадиган соатидан айрилди. Аниқроқ айтсак, футболчи ижтимоий тармоқлар орқали спорт машинасида тушган фотосуратини кўз-кўз қилди ва унда қўлидаги қимматбаҳо соат ҳам яққол кўриниб турарди. Орадан атиги 2 кун ўтгач, Мауро Милан кўчаларидан бирида талончиларга дуч келди. Хуллас, улар футболчини тунаб кетишди.

Икарди энди 23 ёшини қаршилади ва  яқинда унинг автобиографик асари сотувга чиқарилди. Унда жумладан, футболчининг хотини ва агенти билан қай тариқа танишгани ҳам ёритилган. Мана, ўша китобдан олинган иқтибос билан танишинг ва хулоса чиқаринг: «АҚШ сафарига отланишимиз арафасида Вандадан SMS-хабар олдим. Одатда доимо Макси Лопес билан мулоқот қилишим боис, жуда ажабландим. Ўқисам, Нара сафардан планшет олиб келишимни илтимос қилибди. Ўша вақт Италияда бу буюмни топиш амри-маҳол эди. Очиғи,  ўйланиб қолдим: «Нарага чиндан ҳам, планшет керакми ёки у мен билан танишмоқчи?» Сафардан қайтгач, биз учрашдик ва унга сўраган нарсасини топширдим. Шундан кейин мунтазам ёзишиб турадиган бўлдик. Бир куни мени ўз оиласи билан яхтада дам олишга таклиф этди. Бунга ижобий жавоб бердим. Бизга  Гонсало Бергессио ва рафиқаси ҳамроҳлик қилишди. Ёдимда, сайр чоғи юқорида мусиқа тинглаб ўтиргандим. Тўсатдан қарасам, Ванда оҳиста келиб, ортимда турган экан. Кейин хотиржамлик билан ёнимдан жой олди. Ўша пайт у ва Макси ўртасига совуқлик тушган экан...»

«СЭ» - Содиқ СОБИР тайёрлади

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика