UZ

Сўнгги янгиликлар

15:29Расман: Куртуа Евро-2024 учун рўйхатга киритилмади. Де Брюйне, Лукаку, Доку ва бошқалар бор  0 15:00Диққат танлов. KELME брендидан футбол тўпини ютиб олинг!   0 14:49"Сўғдиёна"дан 3 ўйинчи, 6та легионер. Суперлига 9-тур рамзий терма жамоаси  4 14:32Беллингем Мбаппе ҳақида: "У билан бирга ўйнашни хоҳламайдиган кимнидир биласизми?!"  2 14:10"Навбаҳор" қоидани бузишдан кейин гол урдими? Деярли хато кузатилмаган Суперлига 9-туридаги ҳакамлик таҳлили  4 13:23Анчелотти ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриқлаши ҳақида гапирди  8 12:54VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади  1 12:26Туркманистон терма жамоаси легионери Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  6 11:27Суперлига. 10-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  10 10:45Модрич фаолиятини якунлаши ҳақида: «Ҳали юқори даражада ўйин кўрсатишимга ишонаман»  5 10:14Жошуа Киммих «Барселона»га ўтмайдиган бўлди  8 10:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Суперкубогига Туркия, Қозоғистон ва Озарбайжон лигалари вакиллари келади  8 09:45Винисиус Жуниор Мбаппенинг «Реал Мадрид»га келиши ҳақида фикр билдирди  5 09:25Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Иттиҳод" 4:2  1 09:16«Челси» янги бош мураббийи билан келишувга эришди  7

Хабиб: "Футбол ММАдан анча яхши. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим" Янгиликлар

Хабиб: "Футбол ММАдан анча яхши. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим"

Хабиб Нурмагомедов агар Англияда туғилганида ўзини футболчи бўларди, деб ҳисоблайди.

- Айтишларича, "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити", "Реал", "Арсенал"ни қўллаб-қувватлайсиз... Аслида қайси бирига мухлислик қиласиз?

- "Бу ерда [Лондонда] ҳар хил одамлар – "Арсенал", "Челси", "Тоттенхем", "Манчестер" мухлислари кўп. Шунинг учун мен ўзимнинг Англиядаги севимли жамоам номини айтмайман.

Мен Англия Премьер-лигасини яхши кўришимни айтишим мумкин. Уни жуда яхши кўраман. Менга футбол ёқади ва умуман, футбол ММАдан анча яхши. Буни мен аввал ҳам айтганман ва доим айтаман. Одамлар буни била туриб "нега унда ММА жангчиси бўлгансиз?", деб сўрашади. Ростини айтсам, бу қандайдир бир тасодиф.

Бу менинг Доғистонда туғилиб ўсганим туфайли содир бўлган бўлса керак. Агар Англияда туғилганимда, футболчи бўлардим. Мен футболни севаман. Мен Англияда бирон бир жамоани танламайман, шунчаки бу мамлакатда футболдан завқланаман. Агар бирон бир жамоа номини айтсам, менга нисбатан ҳуштакбозлик қилинади", – деди UFC'нинг енгил вазн тоифаси бўйича собиқ чемпиони хайрия кечасида.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика