UZ

Сўнгги янгиликлар

08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  1 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  10 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  7 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  9 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  4 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  10 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  20 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  3 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2

Воқеа. Иньеста 2010 йилги ЖЧда қатнашмасдан, фаолиятини тугатишни истаган. Нега? Янгиликлар

Воқеа. Иньеста 2010 йилги ЖЧда қатнашмасдан, фаолиятини тугатишни истаган. Нега?

2009 йилнинг май ойида Иньеста ЕЧЛ бош совринини қўлга киритди.

Орадан бир йил ўтиб у ЖАРдаги Жаҳон чемпионатида зафар қучди.

Бироқ ушбу воқеалар бўлишидан олдин эртакнамо воқеалар содир бўлган. Андрес даҳшатга тушиб қолган.

ЕЧЛ финали доирасида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинга икки ҳафта қолганида "Барса" мухлислари асабийлашиб қолишди: клубдагилар Иньеста оёғидаги жароҳати сабабли учрашувда қатнашмаслигини маълум қилишди. Барчадан кўра Пеп бундан ташвишда эди.

"Бундай етакчи футболчини йўқотиш, шунчаки даҳшат", - деганди Гвардиола. Ўйинга яқин қолганида эса унинг жароҳати жиддий эмаслиги маълум бўлди.

Якунда Иньеста 90 дақиқа ҳаракат қилди, "Барса" Ферги жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Финалдан кейинги кунда эса Андреснинг ҳаётига қайғу кириб келди. Унинг фақатгина соғлиғи эмас, балки руҳий ҳолати ҳам ёмонлашди. У худди ниманидир билгандек: "Бир куни ўзимни ёмон ҳис қилдим. Кейинги куни ҳам, ундан кейингисида ҳам. Тестлар барчаси жойида эканлигини кўрсатди. Бироқ, руҳим негадир безовталанаётганди ва икки хил йўналиш бераётганди"

АҚШдаги йиғинларда испаниялик футболчи машғулотда кўп қатнашмади. Кейинги икки ҳафтани эса у физиотерапевт билан бирга ўтказди. У энди ўзига келаётган бир вақтда "Барса" сардори Карлес Пуйоль ёмон хабарни маълум қилди: Иньестанинг энг яқин дўсти ва "Эспаньол" сардори Дани Харке вафот этди.

"Музлаб қолдим, тушуна олмаяпман, нима деб ўйлашни ҳам билмаяпман. Дани, дўстим, Дани вафот этди. Қандай қилиб? Нима сабабдан? Бўлиши мумкин эмас"

Иньеста ўзини йўқотиб қўйганди. Ҳар хил ҳаёлотлар уммонига ғарқ бўлди, бўшлиққа тушиб қолди, ҳаётдан ўчиб қолди. Узоқ вақт давомида Андреснинг ҳолати ҳақида ҳеч кимга маълумот берилмади. У оиласига ҳам, жамоадошларига ҳам бирор гап айтмади. Кейинроқ унинг депрессия ҳолатига тушиб қолгани маълум бўлди.

"Бўшлиққа қулаётгандекман. Атрофим қоп-қоронғу. Ўзимни топа олмаяпман. Шифокорлар ҳам ёрдам бера олмаяпти. Бу касаллик эмас, депрессия, бироқ бу ўтиб кетмаяпти"


Ўша мавсумда Иньеста жуда кам ўйин ўтказди. Ёмон ҳаёлотлар билан ҳаёти ўтаётгани боис, ЖЧни ўтказиб юборишни ҳам истади. Бахтига унинг бундай даври ўтиб кетди. Уни ҳаётга қайтара олишди. "Барса" бош шифокори Рикард Пруна яхши психолог топди. Бироқ уни олдингидек қилиб олиш жуда қийин бўлди.

"Ўзимни яхши ҳис қиляпман. Энди қарзимни узишим керак"

У терма жамоа билан бирга ЖЧда ғолибликни қўлга киритди. Иньеста финалда муҳим гол урди:

"Ўшанда энг қийин давримни ўтказдим. Қаттиқ қайғуда эдим, футболни якунлашга яқин тургандим. Олдин бундай ҳолатга тушганимни эслай олмайман. Шундай пайтларда мен жуда тез таслим бўламан. Барчасини ўзгартириш учун эса нимадир қилиш керак экан"

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика