Иньеста ЖЧ-2026 иштирокчи терма жамоасида иш бошлади

Sherzod Nurmatov
6 мар 2026
"Барселона" собиқ футболчиси Андрес Иньеста Марокаш терма жамоасининг спорт директори лавозимига тайинланди.

Машҳур испанияликнинг тайинлангани ҳақида Марокаш қироллиги футбол федерацияси матбуот хизмати маълум қилди.

Жамоанинг янги бош мураббийи эса Муҳаммад Уаҳби бўлди. У бундан олдин Марокаш ёшлар терма жамоаси билан ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққан.

Март ойи охирида марокашликлар Эквадор ва Парагвай терма жамоалари билан ўртоқлик ўйинларини ўтказади. Яқинлашиб келаётган Жаҳон чемпионатида эса "атлас шерлари" Бразилия, Шотландия ва Гаити жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: frmf.ma