UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  8 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  1 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  14 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  130 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1

Воҳа дербиси олдидан Янгиликлар

Воҳа дербиси олдидан

"Машъал" Олий лиганинг биринчи даврасини сўнги учрашувини воҳа дербиси билан якунлайди.
Қаршида "Насаф" меҳмони бўламиз ва биринчи давра тамомланади.  

Эртага ҳар икки жамоа ёшлари ўйини "Геолог" стадионида 18:00 да бошланади.  Бу ўйинда ёшларимизга Сирожиддин Раҳматуллаев ва Турсунмурод Ҳамдамовлар сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис ёрдам бера олмайди.  Ёшлар баҳсини эса Аскер Нажафалиев бошқариб боради.  

1 июль куни бўлиб ўтадиган асосий таркиб жамоалари ўйини 20:00 даги Қаршидаги "Марказий" стадионда бошланади.  Мазкур ўйинни бошқариб борувчи ҳакамлар гуруҳи маълум бўлган.  Ўйинни Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради.  Асосий таркиб жамоалари ўртасидаги баҳсда эса жамоамизга ўрта чизиқда ҳаракат қилувчи Зафар Тўраев ва Микита Букаткин огоҳлантиришлари сони тўрттага етгани боис ёрдам бера олмайди.  Ундан ташқари жароҳати боис майдонга туша олмаётган Зоҳир Қўзибоев ўйнай олмайди.  

Александр Хомяков олдидан жуда муҳим баҳс турибди.  Дерби мақомидаги бу ўйин аҳмияти жиҳатида бошқа учрашувлардан фарқ қилади.  Доимо муросасиз кечадиган ўйинга футболчиларимиз ҳам жангавор руҳда тайёргарлик кўрмоқда.  Барча мухлисларимизни Қаршида жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақирамиз.  

1 июль (чоршанба)
«Насаф» (Қарши) – «Машъал» (Муборак)  20:00
Ҳакамлар:
В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).
Ўз ПФЛ вакили:  Шерзод Ражабов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика