UZ

Сўнгги янгиликлар

22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  1 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  6 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  0 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  2 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  17 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  11 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  2

Водий футболи. "Нефтчи"нинг қуруқ серияси 3та ўйинга етди Янгиликлар

Водий футболи. "Нефтчи"нинг қуруқ серияси 3та ўйинга етди

Куни кеча водий клублари олий лиганинг 23-туридан ўрин олган ўйинларни ўтказишди.

"Нефтчи": Учинчи ўйинда ҳам гол ўтказмадик

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу турни Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди. Учрашувда водий клуби 1:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, "Нефтчи" кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ўтган турларда Андрей Фёдоров шогирдлари "Сўғдиёна" (1:0) ва "Бунёдкор" (2:0) клубларини мағлуб этишганди.

Фарғона жамоаси навбатдаги турни ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.


"Навбаҳор": Мағлубиятли серия 5та ўйинга етди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 23-турни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказиб 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди. Сўнгги бор "лочинлар" 18-турда "Нефтчи"ни таслим қилганди. Шундан сўнг "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Динамо", "Пахтакор" ва "Насаф"га имконият бой берилди.


"Андижон": Ўз майдонимизда яна 2та гол ўтказдик

Олий лигада қолиш учун курашётган "Андижон" клуби ўз майдонида "Локомотив"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Сергей Ковшов шогирдлари ўз уйларидаги охирги 4та ўйинда камида 2тадан гол ўтказишди. "Олмалиқ" (2:4), "Қўқон-1912" (1:2), "Қизилқум" (3:2) ва "Локомотив" (1:2) билан ўйинларда рақиблар "лочинлар" дарвозасига камида иккитан тўп киритишди.


"Қўқон-1912": Отақўзиев яна гол урди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги ягона голни Носир Отақўзиев меҳмонлар дарвозасига киритди.

Ўтган сафар Қўқонда ўтган "Машъал"га қарши баҳсда ҳам Отақўзиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Умуман олганда ҳужумчининг бу мавсумдаги голлари сони 8тага етди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика