UZ

Сўнгги янгиликлар

17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  3 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  1 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  3 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  4 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  10 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  4 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  14 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  20 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  6 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  4 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  6 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Водий футболи. "Нефтчи"нинг қуруқ серияси 3та ўйинга етди Янгиликлар

Водий футболи. "Нефтчи"нинг қуруқ серияси 3та ўйинга етди

Куни кеча водий клублари олий лиганинг 23-туридан ўрин олган ўйинларни ўтказишди.

"Нефтчи": Учинчи ўйинда ҳам гол ўтказмадик

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бу турни Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлди. Учрашувда водий клуби 1:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, "Нефтчи" кетма-кет учинчи ўйинда ҳам ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Ўтган турларда Андрей Фёдоров шогирдлари "Сўғдиёна" (1:0) ва "Бунёдкор" (2:0) клубларини мағлуб этишганди.

Фарғона жамоаси навбатдаги турни ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.


"Навбаҳор": Мағлубиятли серия 5та ўйинга етди

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби 23-турни Қаршида "Насаф"га қарши ўтказиб 1:5 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди. Сўнгги бор "лочинлар" 18-турда "Нефтчи"ни таслим қилганди. Шундан сўнг "Сўғдиёна", "Бунёдкор", "Динамо", "Пахтакор" ва "Насаф"га имконият бой берилди.


"Андижон": Ўз майдонимизда яна 2та гол ўтказдик

Олий лигада қолиш учун курашётган "Андижон" клуби ўз майдонида "Локомотив"га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Сергей Ковшов шогирдлари ўз уйларидаги охирги 4та ўйинда камида 2тадан гол ўтказишди. "Олмалиқ" (2:4), "Қўқон-1912" (1:2), "Қизилқум" (3:2) ва "Локомотив" (1:2) билан ўйинларда рақиблар "лочинлар" дарвозасига камида иккитан тўп киритишди.


"Қўқон-1912": Отақўзиев яна гол урди

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги "Қўқон-1912" ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилиб 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйиндаги ягона голни Носир Отақўзиев меҳмонлар дарвозасига киритди.

Ўтган сафар Қўқонда ўтган "Машъал"га қарши баҳсда ҳам Отақўзиев ўз ҳисобига гол ёзиб қўйганди. Умуман олганда ҳужумчининг бу мавсумдаги голлари сони 8тага етди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика