UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  0 16:56"Малаван" — "Персеполис". Таркиблар маълум  1 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 16:01"Сабаҳ" — "Араз". Таркиблар маълум  3 15:40"Эюспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  20 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  6 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  2 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  4 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  4 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  5 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3

Водий футболи: "Нефтчи"дан 450-ғалаба Янгиликлар

Водий футболи: "Нефтчи"дан 450-ғалаба

Водий клублари олий лиганинг 22-тур ўйинлари ўтказишди.

"Андижон": Иброҳим Отахоновни табриклаймиз!

Бугун “Андижон” жамоамиз ярим ҳимоячиси Иброҳим Отахонов бугун туғилган кунини нишонламоқда. Жамоамизнинг маҳоратли ярим ҳимоячиси 30 ёшни қарши олди.

“Андижон” жамоаси номидан Иброҳим Отахоновни туғилган куни билан табриклаймиз. Футболчига сиҳат-саломатлик ва яшил майдондаги фаолиятига омад тилаймиз.


"Нефтчи": 450-ғалаба "Бунёдкор" устидан қўлга киритилди

Олий лиганинг 22-турида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни 2:0 Ҳисобида таслим қилди.

Ушбу ғалаба "Нефтчи"нинг олий лига тарихидаги юбилей 450-ғалаба бўлиб тарихга кирди.

Жамоа бугунга қадар 702та ўйинда 450та ғалаба, 101тур дуранг ва 151та мағлубият қайд этди. 1484та гол уриб 712та гол ўтказиб юборди.


"Навбаҳор": Кетма-кет тўртинчи ўйинда мағлубият

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўз уйида "Пахтакор"ни қабул қилиб 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Шу тариқа, "лочинлар" олий лигада кетма-кет тўртинчи ўйинда мағлубият аламини тотиб кўришди. Ўтган турларда жамоа "Динамо", "Бунёдкор" ва "Сўғдиёна"га ютқазганди. "Навбаҳор" сўнгги бор 15 август куни "Нефтчи" устидан зафар қучганди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика