UZ

Сўнгги янгиликлар

09:30“Арсенал“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади аниқ  0 08:55Женнаро Гаттузо “Хайдук“ бош мураббийлигидан истеъфога чиқди  0 08:18Ямаль Миллатлар Лигаси Испания — Франция ярим финал учрашувининг энг яхши футболчиси  6 07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  3 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  6 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  19 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  4 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  17 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   57 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  16 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  18 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   45 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  14 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  17

"Водий футболи": "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" ғалаба қозонди Янгиликлар

"Водий футболи": "Навбаҳор" ва "Қўқон-1912" ғалаба қозонди

Кеча олий лиганинг 28-турида водий дербиси бўлиб ўтди.

"Навбаҳор": Кетма-кет учинчи ғалаба

28-турда Бахтиёр Ашурматов шогирдлари ўз майдонида "Қизилқум"ни қабул қилди. Учрашувда наманган клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди. Шундай қилиб, "лочинлар"нинг ғалабали серияси учта ўйинга етди. Бундан олдин жамоа "Қўқон-1912" ва "Бухоро" таслим қилинганди.

Кейинги турни "Навбаҳор" Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.


"Қўқон-1912": "Нефтчи" илк бор мағлуб этилди

Олий лиганинг 28-турида "Нефтчи" меҳмони бўлган "Қўқон-1912" 1:0 ҳисобида зафар қучди. Шу тариқа, "Қўқон-1912" ўз тарихида илк бор олий лигада "Нефтчи"ни мағлуб этишга эришди. Бугунга қадар “Нефтчи” ва “Қўқон-1912” олий лигада 19 бора тўқнаш келишганди. “Нефтчи” 17та ўйинда ғолиб бўлган, 2 марта дуранг қайд этилганди. “Қўқон-1912” бу рақибни умуман мағлуб эта олмаганди.

"Қўқон-1912" 29-турни "Сўғдиёна"га қарши ўз майдонида ўтказади.


"Андижон": "Бунёдкор"ни умуман мағлуб эта олмаганмиз

Бу икки клуб ўзаро 15 бор куч синашишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг катта устунлигини кўрсатмоқда. “Қалдирғочлар” 12та ўйинда ғолиблик нашидасини суришган. 3та ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ўз тарихида бу рақибни умуман енга олмаган.

“Бунёдкор” Тошкентда ўтган ўйинларда 6 марта ғалабага эришган. “Бургутлар” бу рақиб майдонидан фақат бир бор (2012 йил) дуранг билан қайтган. “Андижон” сафарда “Бунёдкор” дарвозасига битта гол урган. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика