UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  1 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  1 18:20Суперлига. "Андижон" - "Сурхон". Таркиблар маълум  0 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  7 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  4 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  7 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  4 15:42Қаршида қолган қасам: Қосимовнинг "Насаф"га қарши қора статистикаси  7 15:39Халқаро тақвим. Июнда бизни нималар кутмоқда?  2 15:14"Бетис" Конференциялар Лигаси финалидан олдин ҳазил тариқасида логотипини ўзгартирди  1 14:49Сергей Чигодаев: "CAFA турнирида барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қиламиз"  3 14:29Расман: "Реал" Анчелотти кетаётганини эълон қилди  19 14:17Ўзбекистонлик ҳакам аёллар футболи бўйича ОЧЛ финалида ишлайди  0

Водий дербиси. "Нефтчи" уйғонадими? "Навбаҳор" бугун рақибидан кўп вазият яратади, Левченко учун яна бир имконият Янгиликлар

Водий дербиси. "Нефтчи" уйғонадими? "Навбаҳор" бугун рақибидан кўп вазият яратади, Левченко учун яна бир имконият

Ўзбек футболида дербилар кўп. Тошкент дербиси, Қашқадарё дербиси, Тошкент вилояти дербиси ва ҳоказо.

Дербилар ичида энг лаззатлиси, шиддати, муносабати, стадиондаги, атрофдаги муҳити билан ўзига ром қиладигани водий дербисидир. Бугун Суперлиганинг 4-турида Фарғонада "Нефтчи" ва "Навбаҳор" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Муҳташам "Истиқлол" стадиони мана шу баҳсга мезбонлик қилади. "Лочинлар" учун бу майдон нималарни эслатишини, бу йил ҳали ғалаба қозонмаган "Нефтчи" учун бу майдонда нима қилиш кераклигини жуда яхши биласиз. Биз эса ўйин олдидан айрим маълумотлар билан ўртоқлашамиз. 

Ўзаро учрашувлар 

Жамоалар шу кунгача Суперлига доирасида 60 маротаба тўқнаш келишган. Ўзаро ўйинларда устунлик фарғоналиклар томонида 26 ғалаба. "Лочинлар" 15 та ўйинда 3 очкога эга чиққан бўлса, 19 та беллашувда томонлар муроса кўчасини танлаган. "Нефтчи" сўнгги бор элитада 2018 йил рақиби устидан зафар қучган бўлиб, кейинги 6 та ўйиннинг 5 таси дуранг, 1 таси наманганликлар ғалабаси билан якунланган. Жамоалар ўртасидаги охирги 4 та ўйиннинг 3 таси дуранг билан якунланган. 

"Нефтчи"нинг сўнгги ғалабаси 

Суперлига / 20-тур

2 август, пайшанба

19:00. "Нефтчи" - "Навбаҳор" 2:1

Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Андрей Снетков, Султонмурод Улфатов, Даврон Акмалов.

Назоратчи: Сайфуддин Эрматов.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

Голлар: Шерзод Ҳакимов 57, - 1:0. Дарко Никач 62, - 1:1. Абдураҳмон Абдулҳақов 69, - 2:1 (Шерзод Ҳакимов).

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Шукурали Пўлатов, Дилёрбек Эрматов (Достонбек Турсунов, 27), Ҳусниддин Ғофуров, Игорь Таран (Абдураҳмон Абдулҳақов, 61), Бобурбек Юлдашев, Достон Тошматов, Авазхон Маматхўжаев, Миржамол Неъматов, Исломбек Каримов, Шерзод Ҳакимов (Жалил Кимсанов, 78)

Захира: Музаффар Абдуллаев, Анвар Бердиев, Шуҳратилло Раҳмонов, Авазбек Ўлмасалиев, Шодиёр Хожиматов, Хуршидбек Асқаралиев,

"Навбаҳор": Ботирали Эргашев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Шерзод Каримов (Азамат Алланиёзов, 77), Аюбхон Нўъмонов (Рўзимбой Аҳмедов, 63), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Никач, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович (Сардор Сулаймонов, 46), Дарко Станоевич

Захира: Акбар Тўраев, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдадаев, Даврон Ҳошимов, Равшан Дўсматов, Сарвар Солиев

Охирги 4 та ўйинда қайд этилган натижалар:

20.10.2024. "Нефтчи" - "Навбаҳор" 2:2

19.05.2024. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:0

01.12.2023. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1

25.06.2023.  "Нефтчи" - "Навбаҳор" 0:0

Виталий Левченко "Навбаҳор"ни мағлуб этмаган

Виталий Левченко 2022 йилнинг иккинчи даврасида "Нефтчи" бош мураббийига айланган эди. Ўшандан буён мутахассис "Навбаҳор"га қарши 5 маротаба жамоасини майдонга бошлаб тушди. Бу учрашувларда 3 та дуранг натижаси қайд этилган бўлса, 2 та ўйинда "лочинлар"нинг қўли баланд келган. 

 

Суперлига старти. Фарғонада баҳорги уйғониш азоби, Лушчан қувноқ жамоа яратмоқда 

Икки жамоа учун мавсум турли натижалар билан бошланди. "Навбаҳор" "Динамо"га қарши дуранг билан бошлади, иккинчи турда Жиззахда "Сўғдиёна" устидан ғалаба қозонди, ўтган турда водий дербисида "Андижон" билан муросага келди. Айтиш мумкинки, Сергей Лушчан қувноқ ва футбол ўйнайдиган жамоани шакллантирмоқда. Унинг жамоаси бутун ўйин давомида доминантлик қилишга ҳаракат қиляпти. Жамоа 3 та турда рақиблар дарвозасига 5 та гол урди ва ўз дарвозасидан 4 та гол ўтказди. Кўп гол уряпти ва шунга яраша ўтказяпти ҳам. Бутунлай ёпилиб олаётгани йўқ, ўзи ҳам ўйнамоқда, рақибига ҳам ўйнашга имкон беряпти. Бундай ўйинлардан табиийки мухлислар завқ олади. "Нефтчи" ҳақида 2 та турдан сўнг хулосаларимни айтгандим. Янги футболчилар ва Виталий Левченко ҳали бир-бирини тушуниб олмаган. Бу ерда хато шуки, ёки комбинацион ўйнайдиган, техник устунликларидан фойдаланиб ўйин қурадиган мураббий олиб келиниши ёки Левченконинг услубига мос футболчилар олиниши керак эди. Таркиб йиғиб берганлар ва мураббий ўртасида боғлиқлик йўқдек таассурот қолдирмоқда. "Нефтчи" ҳали мавсумдаги биринчи ғалабасини қўлга киритгани йўқ. Жамоа Суперлигани 3 та дуранг билан бошлади. Охирги 2 та баҳсда 0:0 ҳисобидаги дурангга рози бўлди. "Насаф" билан баҳсда жамоа рақиб дарвозасига бирорта аниқ зарба йўллай олгани йўқ, қўқонликлар билан бу сон 2 тани ташкил қилди. Фақатгина Тошкентда "Бунёдкор"га гол урилди, холос. Бугунги ҳолатда ҳар бир ўйин Левченко учун охирги имконият бўлиб қолмоқда. 

Тахмин 

"Нефтчи"да бошқа йўл йўқ, ғалаба керак. Жамоа ўйинида ўзгартириш, футболчиларнинг кучли жиҳатларидан фойдаланиши лозим. "Навбаҳор" олдинги чизиқда рақибидан фарқли кўплаб вазиятлар яратса керак. Бугун "Нефтчи" навбатдаги очкосини йўқотиши эҳтимоли юқори. 

Мутахассис фикри. Улуғбек Мирзаев: "Фарғоналиклар ниҳоят бу турда биринчи ғалабасига эришса керак"

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
05 апр 15:20:27
Адхамжон Низамов
Халол футбол,халол хакамлик ва халол уйин.Кучлиси ютсин.(Нефтчи мухлиси)
   
05 апр 20:19:03
Mansur Xurramov
21 ASR FUTBOLI фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Shu gaplarizi qaysi aqliz bilan yozdiz Nechida 3 turdan beri oyin yoq qanaqa zakaznoy maqola nima qiberdi siz daxo deb yurgan Levchenko......qorqon murabbiy
Йогеее 3 турдан берими. Футболни яхши тушунас экан. Узр билмабман
   
05 апр 17:49:14
21 ASR FUTBOLI
Mansur Xurramov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Заказ макола. Бундай маколалар Левченко ишдан олингунча давом этади. Чунки бу йил нефтчини бюджети каттада. Буни узимизнинг биронта каламушимиз ейиши керак. Левченко бир бегона одам булса, у билан келишиб булмайдида
Shu gaplarizi qaysi aqliz bilan yozdiz Nechida 3 turdan beri oyin yoq qanaqa zakaznoy maqola nima qiberdi siz daxo deb yurgan Levchenko......qorqon murabbiy
   
05 апр 17:20:34
Mansur Xurramov
Заказ макола. Бундай маколалар Левченко ишдан олингунча давом этади. Чунки бу йил нефтчини бюджети каттада. Буни узимизнинг биронта каламушимиз ейиши керак. Левченко бир бегона одам булса, у билан келишиб булмайдида
   
05 апр 17:11:21
Александр Гейнрих
Олга Нефтчи 2:2
   
05 апр 16:30:30
Азим Исмаилов
Нефтчи уйгонадими эмас левченко уйгонадими денглар...
   
05 апр 16:05:33
Sher.Far
olg'a buyuk chinorlar
-2   
05 апр 15:04:20
Олег Шацких 11
БУГУН БАРЧА ЙУЛЛАР ФАРГОНАГА ОЛИБ БОРАДИ, ИЛОХИМ 2004 ЙИЛГИ 0:3 НАТИЖАСИНИ ТАКРОРЛАБ КАЙТИНА, ХА АЙТГАНЧА ИНШААЛОХ НАМАНГАН БУГУН ИСТИКЛОЛНИ ЭГГАЛАЙДИ))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика