UZ

Сўнгги янгиликлар

20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   0 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:30Суперлига. "Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  31 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  0 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  0 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  22 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

"Водий футболи": "Навбаҳор" посбони жароҳат олди Янгиликлар

"Водий футболи": "Навбаҳор" посбони жароҳат олди

Водий клублари бугун ёшлар лигасидаги 14-тур ўйинларини ўтказишади.
"Нефтчи": Бугун ёшларимиз "Бухоро" билан ўйнашади

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ёшлари 14-тур доирасида "Бухоро"га қарши ўйнайди.

"Нефтчи" ёшлари 13та турдан сўнг 13 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 13-поғонасида боришмоқда. Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришди ва ғалабадан бошқа натижа ҳақида ўйлашмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" ва "Бухоро" ёшлари ўртасидаги учрашув бугун Қиргули стадионида соат 18:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Жамоамиз Жиззахга етиб борди

Бугун тонгда "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги ўйинни ўтказиш учун Жиззахга йўл олди.

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа эртага "Сўғдиёна"га қарши ўйнайди.

Бугун бу икки жамоанинг ёшлари Ғаллаоролда 14-тур учрашувини ўтказишади. Баҳс соат 18:00да бошланади.


"Навбаҳор": Асосий посбонимиз бир ойга сафдан чиқди

Наманганинг "Навбаҳор" клуби дарвозабони Александр Меленчук жароҳат туфайли 4 ҳафта давомида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.

Легионер посбон "Қизилқум" билан баҳснинг биринчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Меленчук иккинчи даврадан бошлаб жамоа ўйинларида майдонга тушиши кутилмоқда.


"Андижон": "Андижон" Самарқандда

Кеча тунда "Андижон" жамоаси Самарқанд шаҳрига етиб келиб "Регистон" меҳмонхонасига жойлашди. 14-тур учрашувини жамоа Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади. Бугун жамоа кечки пайт Самарқанддаги илк машғулотини ўтказади. Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиев бу учрашувни ҳам ўтказиб юборишади. Шунингдек Асқар Жадигеровда ҳам кичик жароҳат бор ва майдонга туша олмайди.

Бугун "Андижон" ва "Динамо" жамоалари ёшлари ўртасидаги баҳс соат 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика