UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  0 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  3 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  2 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  31 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  4 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  43 19:50Моуриньюга АПЛдан янги вариант пайдо бўлди  3 19:19Баллак Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумдаги асосий фаворитларини айтди  6 18:49Тармоқларда ЖЧ-2026 тўпининг суратлари айланмоқда  0 18:16"Андижон"нинг бўлажак рақиби ишончли ғалабага эришди  3 17:50Гвардиола: "3 нафар футболчимиз МЮга қарши аниқ ўйнолмайди. Стоунзнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Қолганлар ўйинга тайёр"  5 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  14 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  24

"Водий футболи": "Навбаҳор" посбони жароҳат олди Янгиликлар

"Водий футболи": "Навбаҳор" посбони жароҳат олди

Водий клублари бугун ёшлар лигасидаги 14-тур ўйинларини ўтказишади.
"Нефтчи": Бугун ёшларимиз "Бухоро" билан ўйнашади

Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ёшлари 14-тур доирасида "Бухоро"га қарши ўйнайди.

"Нефтчи" ёшлари 13та турдан сўнг 13 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 13-поғонасида боришмоқда. Баҳром Ҳайдаров бошчилигидаги ёшлар бугунги баҳсга жиддий тайёргарлик кўришди ва ғалабадан бошқа натижа ҳақида ўйлашмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" ва "Бухоро" ёшлари ўртасидаги учрашув бугун Қиргули стадионида соат 18:00да бошланади.


"Қўқон-1912": Жамоамиз Жиззахга етиб борди

Бугун тонгда "Қўқон-1912" жамоаси навбатдаги ўйинни ўтказиш учун Жиззахга йўл олди.

Рустам Абдуллаев бошчилигидаги жамоа эртага "Сўғдиёна"га қарши ўйнайди.

Бугун бу икки жамоанинг ёшлари Ғаллаоролда 14-тур учрашувини ўтказишади. Баҳс соат 18:00да бошланади.


"Навбаҳор": Асосий посбонимиз бир ойга сафдан чиқди

Наманганинг "Навбаҳор" клуби дарвозабони Александр Меленчук жароҳат туфайли 4 ҳафта давомида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.

Легионер посбон "Қизилқум" билан баҳснинг биринчи бўлимида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Меленчук иккинчи даврадан бошлаб жамоа ўйинларида майдонга тушиши кутилмоқда.


"Андижон": "Андижон" Самарқандда

Кеча тунда "Андижон" жамоаси Самарқанд шаҳрига етиб келиб "Регистон" меҳмонхонасига жойлашди. 14-тур учрашувини жамоа Самарқандда "Динамо"га қарши ўтказади. Бугун жамоа кечки пайт Самарқанддаги илк машғулотини ўтказади. Иброҳим Отахонов билан Санжар Асқаралиев бу учрашувни ҳам ўтказиб юборишади. Шунингдек Асқар Жадигеровда ҳам кичик жароҳат бор ва майдонга туша олмайди.

Бугун "Андижон" ва "Динамо" жамоалари ёшлари ўртасидаги баҳс соат 18:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика