UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  5 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  2 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

"Водий футболи". "Навбаҳор" ўйнайди Янгиликлар

"Водий футболи". "Навбаҳор" ўйнайди

Бугун олий лиганинг 13-турида "Навбаҳор" клуби ўз ўйинини ўтказади.
"Андижон": Эдгар Гесс: "Бунёдкор" билан баҳсда биз ҳам галаба учун астойдил ҳаракат қиламиз"

Охирги иккита учрашувни ғалаба билан якунлаган "Андижон" жамоаси 13-турда ўз майдонида "Бунёдкор" клубини қабул қилади. Мазкур ўйинга жамоамизнинг тайёргарлиги қизғин давом этмоқда. Жамоа бош мураббийи Эдгар Гесс бу ўйинга катта эътибор қаратилганини айтиб ўтди.
"Тайёргарликни одатдагидек олиб боряпмиз. Туғри "Бунёдкор" кучли жамоа. Лекин ҳозир ҳар қандай рақиб билан ўйнаса бўлади. "Сўғдиёна" ҳам ўз майдонида "Бунёдкор"ни ютганди. "Бунёдкор" билан баҳсда биз ҳам галаба учун астойдил ҳаракат қиламиз", - дейди "Андижон" бош мураббийи.

Эслатиб утамиз, "Андижон" ва "Бундёкор" жамоалари ўртасидаги баҳс 20 июнь куни бўлиб ўтади.


"Қўқон-1912": Бугун ёшларимиз "Нефтчи" билан ўйнайди

Бугун ёшлар лигасининг 13-турида "Қўқон-1912" Фарғонанинг "Нефтчи" клубини қабул қилади. Учрашув соат 17:00да бошланади. Баҳс Қўқондаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Бугунга келиб ёшлар лигасида "Қўқон-1912" жамоаси 21, "Нефтчи" эса 12 очко тўплаган.


"Навбаҳор": Бугун "Қизилқум"га қарши ўйин

Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун олий лиганинг 13-турида Навоийнинг "Қизилқум" клуби меҳмони бўлади. Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 30 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 11та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган.

Бу жамоалар ўртасидаги “Қизилқум” майдонида ўтган ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. 6 марта “Қизилқум”, 4 марта “Навбаҳор” ғалаба қозонган.

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашуви соат 19:30да Навоийдаги "Ёшлар" стадионида бошланади.


"Нефтчи": Эртага водий дербиси

Эртага олий лиганинг 13-турида "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" жамоалари ўртасидаги водий дербиси бўлиб ўтади. Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ушбу ўйинда жиддий тайёргарлик олиб борди. Жамоа сафида фақат Жавоҳир Расулов майдонга туша олмайди. Қолган барча футболчилар соғ-саломат. Эртанги учрашув 18:00да Қўқондаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади. Барча фарғоналик мухлисларини ўйинда "Нефтчи"ни қўллаб қувватлашга чақириб қоламиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика