UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  0 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  2 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Владо Радманович: "Эрон билан солиштирганда, устунлик бизда" Янгиликлар

Владо Радманович: "Эрон билан солиштирганда, устунлик бизда"

CAFA Nation's Cup-2023 турнирининг 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон — Тожикистон учрашувидан сўнг мезбонлар ёрдамчи мураббийи Владо Радманович матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

Икки хил тайм гувоҳига айландик. Ўз дарвозамиздан дастлаб гол ўтказиб юборганимизга қарамай, йигитларда ўзига бўлган ишонч камаймади. Тайм бошида ўзгаришлар амалга оширдик ва бу ўзини оқлади. Ўйлашимча, ҳақли ғалабага эришдик. Бугун камроқ ўйин амалиётига эга бўлган футболчиларга имкон беришга ҳаракат қилдик.

Элдор Шомуродов: Биринчи бўлимда жаримадан гол ўтказиб юборганимизга қарамай, ёмон ўйин кўрсатмадик. Иккинчи бўлимда эса темпни ошира олдик ва якунда ғалаба қозондик. 

— Катанецнинг аҳволи қандай? У финалга етиб кела оладими?

В.Р: Биз у билан домий алоқадамиз. Катанецнинг аҳволи яхши. Яқинда унинг ўғли Словениядан етиб келди. Унинг айтишича, Сречконинг саломатлиги яхши. 

— Эроннинг кучли томонлари нимада?

— Шахсан Эронни яхши биламан. Ироқ терма жамоасида ишлаган пайтимиз улар билан уч маротаба тўқнаш келганмиз. Ўйлашимча, имкониятлар 60/40, устунлик бизда.

— Финалда ҳам таркиб борасида ротация кўришимиз мумкинми?

— Ҳал қилувчи ўйин муҳим аҳамиятга эга бўлгани боис унда асосий таркиб майдонга тушади.


Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика