UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  1 10:22Ҳиндистон Аргентина билан ўртоқлик учрашуви учун катта миқдорда пул тўлайди ва бир нечта шартлар қўяди  9 09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  1 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  11 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  22 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  9 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  21 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  9 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  12 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади" Янгиликлар

Владислав Хан 10:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин: "Жамоам бугун жуда ёмон ўйнади"

Аёллар чемпионати 9-тури доирасидаги "Севинч" - "Бухоро" учрашувида 10:0 ҳисоби қайд этилди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Владислав Хан ўз фикрларини билдирди.



"Чемпионат аутсайдерларидан бирига қарши майдонга тушдик, ростини айтаман жуда ҳам ёмон ўйнадик. Менимча ўйинга руҳан тайёрланиш қийин бўлгани учун, яхшиям ғалаба қозондик", - деди Владислав Хан.

- 9та ўйинда 60дан зиёд гол, бу "Севинч" рақиблардан кучлими ёки рақиблар савияси анча пастми?
- Ўз-ўзидан "Севинч" доим Ўзбекистоннинг энг яхши клубларидан бири бўлган. Бундан ташқари клубимиз президенти олдимизга шундай вазифа қўйган. Яъни қизиқарли бўлиши учун имкон қадар кўпроқ гол уришимиз керак.

- Одатда 1-рақамда дарвозабонларни кўрамиз, Тиловова бугун ҳимояда ўйнади. Бу нима билан боғлиқ?
- Лайло Тиловова анчадан буён ҳам дарвозада, ҳам марказий ҳимоячи сифатида ўйнаб келмоқда.

- Учрашув соат 18:00да бошланди, ҳаво ҳарорати анча баланд эди. Бу нозик хилқат вакилаларига таъсир қилмайдими?
- Йўқ, бунга кўникканмиз. Ўйин соат нечида бошланса бир кун аввал шу вақтда машғулот ўтказамиз ва мослашамиз. Ўзбекистонда иссиқдан нолиш тўғри бўлмайди.



Номоз Чориев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика