UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  0 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  7 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  6 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  5 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  9 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  19

Владислав Касминин: "Турон"га битта ғалаба жуда зарур эди" Янгиликлар

Владислав Касминин: "Турон"га битта ғалаба жуда зарур эди"

Игор Шквирин мураббийлигидаги "Турон" Суперлиганинг 12-турида ўз майдонида "Металлург"ни мағлуб этди ва мавсумдаги илк ғалабасини нишонлади.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоанинг тажрибали ҳимоячиларидан бири Владислав Касмининга бир нечта саволлар билан юзландик.

- Жамоанинг мавсумдаги илк уч очкоси билан табриклаймиз. Дастлаб ўйин ҳақидаги фикрлангиз билан  ўртоқлашсангиз? 

- Аввало мухлисларимизга ажойиб муҳит яратишгани учун раҳмат айтаман. Турнир жадвалидаги позициямизга қарамасдан улар доим биз билан бирга. Жамоани доим олға бошлашади. Шунингдек жонкуяр раҳбарларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан. Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, ажойиб учрашув ўтказдик. Уюшқоқлик ва тартиб-интизомга амал қилган ҳолда ўз мақсадимизга етдик, деб ўйлайман. Биринчи бўлим қийинроқ ўтди. Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйдик. Рақиб гол уриб кетиши ҳам мумкин эди. Пенальтини аниқ амалга ошириш эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олдик. Иккинчи бўлим эса "Металлург"нинг устунлигида ўтди. Биз эса қарши ҳужумларда кескинликни оширишга интилдик. 

- Игор Шквирин жамоани қабул қилиб олганига кўп бўлмади. Лекин кўрдикки унинг  қўл остидаги иккинчи ўйиндаёқ натижа ўхшади. Мураббий қисқа вақт ичида жамоада нимани ўзгартирди?

- Жамоада шу пайтгача ишлаган Ислом Исмоилов, Багуслав Баниак ўзларининг ҳиссаларини қўшдилар. Игор Анатолевич бизни кўпроқ хотиржамликка чақирди. Боиси унинг ўзи вақтида футболчи бўлгани учун футболчиларнинг руҳиятини жуда яхши тушунади. Бу омил ўйинчилар учун жуда муҳим ҳисобланади. Қолаверса машғулот жараёнида ўзгаришлар юз берди. Тинимсиз қилинган машқлар ўз самарасини бермай қолмади. 

- Шу вақтга қадар "Турон"га етишмаётган нарса битта ғалаба эди. Боиси ўйин борасида рақибларидан қолишаётгани йўқ эди...

- Биласизми шу вақтгача биз жуда яхши ўйин кўрсатаётган эдик. Фақат айрим баҳсларда омадимиз келмаётганди. Мен ҳакамларнинг хатолари ва бошқа нарсалар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Улар ҳам инсон ва хато қилишдан кафолатланмаган. Футболчилар майдонга чиқиши ва натижа қайд этиши керак. Ўтган ўйинларда юта олмаётганимиз сабаб биз қандайдир "ўра"га тушиб қолгандик. Қайсидир маънода ўзига ҳос тажриба ҳам олдик, дея оламан. Умид қиламанки, эндиликда ҳаммаси бошқача бўлади. Биринчи узоқ кутилган ғалаба билан мухлисларимизни ва клубдаги барчани табриклайман. Бу ғалаба бизга жуда зарур эди. 

- Бўйдор ва жисмоний жиҳатдан бақувват эканлигингизни ҳисобга олсак, Игор Шквириннинг услубига мос келишингизни кўришимиз мумкин. Ўз вақтида ушбу мутахассис АГМКдаги фаолиятида сизнинг типингиздаги легионерлар хизматидан фойдаланган...

- Тўғрисини айтганда мен ўша вақтда Ўзбекистонда бўлмаганман. Агар шундай бўлса, мен учун яхши (кулади).

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика