UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  4 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  11 20:58U-21 биринчилиги. "Пахтакор" - чемпион!  4 20:36Эндрик учун янги даъвогар пайдо бўлди  2 19:55Криштиану Роналду қизини 8 ёши билан табриклади: "Даданг сени жуда яхши кўради ????"  5

Владимир Сальков: "Рахимич, Каряка ва Вязьминкин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин эди" Янгиликлар

Владимир Сальков: "Рахимич, Каряка ва Вязьминкин Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаши мумкин эди"

2001 йил Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган россиялик мураббий Владимир Сальков "Спорт Экспресс" газетасига ўз хотиралари билан ўртоқлашди.

- "Локомотив"дан Владимир Маминов ва Олег Пашининни Ўзбекистон терма жамоасига жалб қилгандим. Клуб мураббийи Юрий Сёмин менга ҳеч қандай қаршиликларсиз уларни қўйиб юборганди. Ўзбекистонда уларни ажойиб тарзда кутиб олишганди. Биринчи баҳсда Хитой Тайпеи 7:0 ҳисобида таслим қилинганди. Маминов акробатик тарзда қойилмақом гол урганди. Шундан сўнг у мухлислар ёқимтойига айланиб олганди. Маминов, Пашинин ва Пояков нафақат профессионал, балки ажойиб инсонлар. Улар клубда асосий эмасдилар. Бироқ терма жамоада етакчига айланишгач клубдаги ишлари ҳам юришиб кетди.

- Ўша пайтда Босния термасида ўйнашга улгурмаган Элвир Рахимичга Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаш бўйича таклиф билан чиққандим. Бироқ ЦСКАда асосий футболчига айланишни истаётганини шу боис таклифни рад қилганди. Андрей Каряка билан уч марта бу масалада суҳбатлашгандим. Бироқ у Украина терма жамоасидан таклиф кутаётганди. Владимир Казаков, Дмитрий Вязьминкин ва Виталий Сафронов билан келишиб олгандим. Россия терма жамоасига уларни чақиришмасди. Ўзбекистонга уларнинг фойдаси теккан бўларди. Бироқ клуб мураббийларни уларни қўйиб юборишни исташмаганди. Ўшанда Россия чемпионати тақвими ва Осиёдаги саралаш тақвими бир бирига мос келмагани бизга панд берганди. Якунда Ўзбекистон ЖЧ-2002га чиқа олмаган ва мен истеъфога чиққандим, - дейди Сальков.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика