Витцель уйида жароҳатланди. У 2019 йилда бошқа ўйнамайди
09 дек 2019 20:14
Янгиликлар
Витцель уйида жароҳатланди. У 2019 йилда бошқа ўйнамайди
Дортмунднинг "Боруссия"си футболчиси Аксель Витсель ноодатий жароҳати сабабли йил оҳиригача сафдан чиқди.
30 ёшли бельгиялик футболчи ўз уйида йиқилиб тушиб, юзини жароҳатлаб олган. Шу боисдан уни операция қилишган ва бу муваффақиятли якунланган.
Ушбу мавсумда у Бундеслиганинг 13 ўйинида қатнашиб, 3 гол урди ва 3 голга ассистентлик қилди.
Фикрлар