UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  1 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  1 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2

Виталий Левченко "Пахтакор"нинг кучли ва ожиз нуқталарини айтди Янгиликлар

Виталий Левченко "Пахтакор"нинг кучли ва ожиз нуқталарини айтди

Coca Cola Суперлига 2-тури доирасида "Пахтакор" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Қисқача айтадиган бўлсам, яхши ўйин бўлди. Мухлислар, мутахассисларга ҳам маъқул келди. Жамоалар тезкор, интенсив ўйнашди. Балки сезиларли даражада ҳудудларни бериб қўйгандирмиз. Чунки рақибларнинг қанотларини ёпиш кераклигини билардик. Таркибида тезкор футболчилар кўп.  Ўйинни кўрдингиз, иккала жамоа дарвозалари ёнида бир қанча вазиятлар бўлди. Қарши ҳужумдан кейин рақибларга бир қанча вазиятларни совға қилдик. Афсуски, яратган вазиятларимиздан бир қанчасидан фойдалана олмадик. Умуман олганда яхши ўйин бўлди, мухлислар бундан завқ олишди ва шундай ўйинларга келишади.

- Ғалаба билан табриклаймиз. "Пахтакор"га қарши жамоалар асосан икки баравар куч билан ўйнашади. Бугун биз "Нефтчи"нинг максимал даражасини кўрдикми ёки жамоа яна ривожланадими?

- Жамоамизда потенциал юқори. Бугунги ўйинда жисмоний жиҳатдан яхши кўриндик. Бир қанча вазиятларни бой бердик, айримларида рақиблардан устун эдик. Бир томондан олиб қаралса, бу оддий ҳолат. "Пахтакор" - Ўзбекистон чемпиони. Шу сабабли барча жамоалар уч очко олиш учун тушиши табиий. 

- Бугун жамоа атайин "Пахтакор" учун қанотларини ёпиб ўйнадими ёки уч марказий ҳимоячи услуби "Нефтчи"нинг мавсум учун режасими?

- Йўқ. Аҳамият берган бўлсангиз, 2022 йилда ҳам шундай ўйин услубида ўйнагандик. Биз ҳар томонга кетиб қолавермаймиз. Ўз футболчиларимнинг имкониятини билган ҳолда улардан фойдаланишга ҳаракат қилдим. Бизда тезкор қанот вингерлари бор, энди таран ҳужумчига ҳам эга бўлдик. Шу сабабли биз футболни ўзимиз кўрадиган услубдаги футболчиларни таркибга олиб келдик, бу ўз мевасини бермоқда. Улар режадаги каби ўйнамоқда.

- "Пахтакор" аввалгидан кўра кучсизроқ кўринмаяптими?

- Йўқ, "Пахтакор" қандай кучли бўлса, шундай кучли. Шунчаки, барча мураббийлар ўтириб, тахлил қилишни бошлашди. Табиийки, уларга қарши услублар ҳам топилмоқда. Агарда "Пахтакор"нинг дастлабки тур ўйинини томоша қилган бўлсангиз, "Олимпик" тезкор қарши ҳужумларда ўйнади. Демак, "Пахтакор" унчалик тезкор бўлмаган икки марказий ҳимоячиларга эга. Буни айтишим мумкин. Уларнинг елкаси ортида катта бўшлиқ пайдо бўлади. Барча замонавий жамоалар ҳозир қандай ўйнаш, қай тариқа ғалабага эришишни ўйламоқда. Ўз навбатида биз ҳам тахлиллар амалга оширганимизни рад қила олмайман. Йиғинлар давомида "Пахтакор"нинг 3-4 ўйинларини томоша қилдим. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувида ҳам катта ташаббусга эга бўлган ва қарши ҳужумлардан гол ўтказиб юборганди. Футбол жойида турмаяпти. Барча ўйламоқда, тахлил қилмоқда, ўрганмоқда. "Пахтакор"ни кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Голлар асосан стандартлардан кейин урилди. Бу борада ҳам ишлаш керак. 

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика