UZ

Сўнгги янгиликлар

17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  3 16:50Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  4 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  11 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   14 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1

Виталий Левченко "Пахтакор"нинг кучли ва ожиз нуқталарини айтди Янгиликлар

Виталий Левченко "Пахтакор"нинг кучли ва ожиз нуқталарини айтди

Coca Cola Суперлига 2-тури доирасида "Пахтакор" мағлуб этилганидан кейин "Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Қисқача айтадиган бўлсам, яхши ўйин бўлди. Мухлислар, мутахассисларга ҳам маъқул келди. Жамоалар тезкор, интенсив ўйнашди. Балки сезиларли даражада ҳудудларни бериб қўйгандирмиз. Чунки рақибларнинг қанотларини ёпиш кераклигини билардик. Таркибида тезкор футболчилар кўп.  Ўйинни кўрдингиз, иккала жамоа дарвозалари ёнида бир қанча вазиятлар бўлди. Қарши ҳужумдан кейин рақибларга бир қанча вазиятларни совға қилдик. Афсуски, яратган вазиятларимиздан бир қанчасидан фойдалана олмадик. Умуман олганда яхши ўйин бўлди, мухлислар бундан завқ олишди ва шундай ўйинларга келишади.

- Ғалаба билан табриклаймиз. "Пахтакор"га қарши жамоалар асосан икки баравар куч билан ўйнашади. Бугун биз "Нефтчи"нинг максимал даражасини кўрдикми ёки жамоа яна ривожланадими?

- Жамоамизда потенциал юқори. Бугунги ўйинда жисмоний жиҳатдан яхши кўриндик. Бир қанча вазиятларни бой бердик, айримларида рақиблардан устун эдик. Бир томондан олиб қаралса, бу оддий ҳолат. "Пахтакор" - Ўзбекистон чемпиони. Шу сабабли барча жамоалар уч очко олиш учун тушиши табиий. 

- Бугун жамоа атайин "Пахтакор" учун қанотларини ёпиб ўйнадими ёки уч марказий ҳимоячи услуби "Нефтчи"нинг мавсум учун режасими?

- Йўқ. Аҳамият берган бўлсангиз, 2022 йилда ҳам шундай ўйин услубида ўйнагандик. Биз ҳар томонга кетиб қолавермаймиз. Ўз футболчиларимнинг имкониятини билган ҳолда улардан фойдаланишга ҳаракат қилдим. Бизда тезкор қанот вингерлари бор, энди таран ҳужумчига ҳам эга бўлдик. Шу сабабли биз футболни ўзимиз кўрадиган услубдаги футболчиларни таркибга олиб келдик, бу ўз мевасини бермоқда. Улар режадаги каби ўйнамоқда.

- "Пахтакор" аввалгидан кўра кучсизроқ кўринмаяптими?

- Йўқ, "Пахтакор" қандай кучли бўлса, шундай кучли. Шунчаки, барча мураббийлар ўтириб, тахлил қилишни бошлашди. Табиийки, уларга қарши услублар ҳам топилмоқда. Агарда "Пахтакор"нинг дастлабки тур ўйинини томоша қилган бўлсангиз, "Олимпик" тезкор қарши ҳужумларда ўйнади. Демак, "Пахтакор" унчалик тезкор бўлмаган икки марказий ҳимоячиларга эга. Буни айтишим мумкин. Уларнинг елкаси ортида катта бўшлиқ пайдо бўлади. Барча замонавий жамоалар ҳозир қандай ўйнаш, қай тариқа ғалабага эришишни ўйламоқда. Ўз навбатида биз ҳам тахлиллар амалга оширганимизни рад қила олмайман. Йиғинлар давомида "Пахтакор"нинг 3-4 ўйинларини томоша қилдим. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлган учрашувида ҳам катта ташаббусга эга бўлган ва қарши ҳужумлардан гол ўтказиб юборганди. Футбол жойида турмаяпти. Барча ўйламоқда, тахлил қилмоқда, ўрганмоқда. "Пахтакор"ни кучсиз томонларини ўрганиб чиққандик. Голлар асосан стандартлардан кейин урилди. Бу борада ҳам ишлаш керак. 

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика