Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди
22 ноя 21:24
Янгиликлар
Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди
Жамоа ушбу натижага тожикистонлик мутахассис Виталий Левченко қўл остида эришди. Шу тариқа Виталий Григорьевич Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббийга айланди. Легионер мураббийлар орасида рекорд Тачмурод Агамуродовга тегишли. Туркманистонлик мутахассис "Пахтакор" билан 4 маротаба чемпионат олтин медалларига эга чиққан.
Қуйида умумий рўйхат билан танишинг.
Убиража Вега Да Силва (Бразилия) - "Пахтакор" 1998
Леонид Остроушко (Қозоғистон) - "Дўстлик" 2000
Сергей Бутенко (Россия) - "Пахтакор" 2001
Тачмурод Агамуродов (Туркманистон) - "Пахтакор" 2002,2003,2004,2005
Зико (Бразилия) - "Бунёдкор" 2008
Луис Фелипе Сколари (Бразилия) - "Бунёдкор" 2009
Шота Арвеладзе (Грузия) - "Пахтакор" 2019,2020
Питер Хюистра (Голландия) - "Пахтакор" 2021
Виталий Левченко (Тожикистон) - "Нефтчи" 2025
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар