UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Улуғбек Асанбаев — "Зомин" вице-президенти  0 11:49Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"  0 11:24"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди  1 11:03Туркия кубоги финал. "Бешиктош" - "Трабзонспор" 3:2   0 10:49Ўзбекистонда футзал мавсуми якунланди. Тақдирлаш маросимини тўлиқ томоша қилинг   0 10:40"Андижон" сафар ўйинларидаги ёқимли анънасини давом эттирадими?  6 10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  3 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  8 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   8 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  2 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  7 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  10 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Нефтчи" - "Металлург" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виталий Левченко фикрлари билан ўртоқлашди.




"Биринчи бўлимда қайсидир жабҳаларда кучсиз кўриндик. "Металлург" жамоасига эркинлик бериб қўйдик. Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар амалга оширдик, креативроқ футболчилар майдонга тушишди. Ўйин назоратимизга ўтди. Аммо вазиятларни голга айлантира олганимиз йўқ

Қониқиш деган нарса йўқ. Ўйинимизда ҳал қилишимиз керак бўлган муаммолар бор. Нима етишмади? Гол ва вазиятлардан фойдалана олмаслик. Айрим паллаларда рақиб посбони ҳам яхши ҳаракат қилди",- дейди Виталий Левченко. 

- Тожикистонлик легионерларни майдонга тушиши кутилганди... 

- Уларда айрим муаммолар бор. Тикланиш жараёнини ўтказишмоқда. Умид қиламанки, тез кунларда сафимизга қайтишади. 

- Шоҳруз Норхоновчи?

- Унда ҳам оёқ мушаклари билан боғлиқ кичик муаммоси мавжуд. Тикланиб олиши учун бироз фурсат зарур. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика