UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  1 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  0 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7

Виталий Левченко: "Бугун тўп назоратига урғу қаратдик" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Бугун тўп назоратига урғу қаратдик"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Машъал" - "Нефтчи" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинни яхши бошладик ва тўп назоратига катта урғу қаратдик. Иккита гол ҳам урдик, аммо тайм охирида бироз бўшашдик ва гол ўтказиб юбордик. Рақиб хатоларидан унумли фойдаланиш ҳақида йигитларга кийиниш хонасида айтдим. Иккинчи бўлимга катта ишонч билан чиқдик ва ғалабага муносиб ўйнадик. Жамоамиз вакиллари ва мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман.

- Бугун "Нефтчи"дан ротация кутгандик. Лекин бу сезиларли даражада амалга ошмади ...

- Жамоамиздаги кўп футболчилар янги, шу боис ўзаро тушуниш яхшиланиши учун кўпроқ бирга ўйнаш керак. Бизда ҳар бир футболчи ўйинга тайёр бўлиши керак. Асосий таркиб ёки захира таркиб сифатида ҳеч кимни ажратмаймиз. Натижа керак, бунинг учун ким лойиқ бўлса, майдонга туширамиз. Машғулотларда кузатамиз, хулосалар шундан келади.

- 15 апрель куни "Навбаҳор" билан ўйнайсизлар. Шу ўйинда таркиб қандай бўлади?

- Ушбу санага қадар ҳозирча вақтимиз бор. Машғулотларда ким қанчалик тайёр эканини кўриб оламиз. Якуний хулоса энг охирида бўлади. 

- Йововичнинг ҳолати қандай?

- Ўтган баҳсда жароҳат олганди. Таваккал қилишни истамадик ва дам бердик. У бизга ҳар доим керак. Унинг жароҳати биз учун ёқимли эмас. Кўрамиз, кейинги ўйинга қадар тўлиқ тикланиб улгурса, майдонга қўямиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика