UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20U21 биринчилиги. Водий дербисида дуранг, "Динамо"га техник мағлубият ёзилди ва бошқа натижалар (ЖАДВАЛ)  0 22:47“Динамо“га қарши учрашувдан сўнг мезбонлар устози қисқа фикр билдирди  6 22:28"Навоий ФА" бош мураббийи Даврон Турсунов: "ОКМКнинг энг зўр спорт формадаги пайтига тўғри келиб қолдик"   3 22:09Марат Мифтахутдинов: “Абрамов касал бўлиб қолгани сабабли Андижонга кела олмади“  1 21:38Миржалол Қосимов: "Охирги тур олдидан ҳеч нарса маълум эмас эди. Шу сабабли деярли асосий таркибни майдонга туширдик"  6 21:24Амалдаги чемпион ва кубок соҳиби Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида қолиб кетди  45 21:02Ўзбекистон Кубоги. "Насаф" "Пахтакор"га мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди. "Лочин" бу сафар "Сурхон"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  186 19:57"Рома" асосий футболчиси билан шартномани узайтиришга уриниб кўради  2 19:33​Санчодан уятли кўрсаткич  0 19:10Расман: Максим Шацких – "Андижон" бош мураббийи, Виталий Шпанюк – ёрдамчи мураббий  33 18:53Футзал бўйича Ўзбекистон Кубоги. "Оил Стар" ва БМБ финалда тўқнаш келадиган бўлди  1 17:37"ЎзСҚБ кўплаб вазиятлар яратди, бизнинг йигитлар туриб бера олишди" — Рустам Умаров  2 17:16"Арсенал" АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  19

Виталий Левченко: "Бир очко қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Бир очко қўлга киритдик. Бундан хурсандмиз"

Coca Cola Суперлига 4-тури доирасида ОКМК билан ўйналган дурангдан кейин "Нефтчи" жамоаси бош мураббийи Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Яхши ўйин бўлди. Иккита яхши даражадаги жамоалар тўқнаш келди. Бизга гол урилган вақтда бироз эътибор ва концентрация етишмади. Дастлабки гол урилган вазиятда рақиблар бу тариқа стандартдан фойдаланишини кутмагандик. Яна бироз диққатни йўқотиб, иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Бу вазиятдан чиқиб кетиш жуда қийин бўлди. Турнир жадвалида етакчи бўлиб тургандик. Бундай пайтда рақиблар икки карра юқори кайфиятда, ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатиш учун ўйнайди. Йигитлардан мамнунман, улар характер кўрсата олишди. Ўз навбатида бизни қўллаб-қувватлаб ҳужумга ундагани учун мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Менимча 2:2 ҳисобидаги дуранг адолатли натижа бўлди.

- Бугун "Нефтчи"га "Пахтакор" ёки "Металлург" билан ўйиндаги шижоат етишмади.

- Сир эмас ҳозир рамазон ойи. Йигитларнинг организмида янгиланиш жараёни бўлмоқда. Балки шу сабабдан ҳам улардан кўп нарсани талаб қилиб бўлмаяпти. Шу сабабли уларда ўша ўйинлардагичалик катта куч ва иштиёқ йўқ деб ўйлайман. 

- Ҳисоб тенглашганидан кейин Акбар Тўраев вақтни чўзишга ҳаракат қилди.

- Йўқ. Биз ўз майдонимизда ўйнадик, мухлисларимизга ғалабани тортиқ қилмоқчи бўлдик. Сизга шундай кўринган бўлиши мумкин. Бутсалар бир-бирига тўқнашгандан кейин у жамоадошининг ўзига келиб олиши учун бироз тўпни ушлаб тургандир. Вақт чўзди деган фикрга қўшилмайман. Чунки биз ғалаба қозонишни истадик. 

- "Нефтчи" бир очко олдими ёки икки очко йўқотдими.

- Ўйиндан келиб чиқсак, биз бир очко олдик. Ўйин қийин ўтди. Бир очкодан хурсандмиз.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика