UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Бетис" Антони маошининг катта қисмини тўлайди  0 21:54"Пахтакор" назорат ўйинида Сербия жамоасига мағлуб бўлди  6 21:39Футзал. Мавсумнинг энг яхшилари тақдирланди  0 21:24"Нефтчи" Туркиядаги бешинчи ўртоқлик ўйинида тўртинчи марта дуранг ўйнади  6 21:09Расман: Ойбек Бозоров шартномани узайтирди  2 20:53Аморим "Манчестер Юнайтед"дан хафа бўлди  5 20:29"Бавария" ҳимоячиси сафдан чиқди  0 19:58Футзал бўйича Олий лига. БМБ "Насаф"га 7 та гол урди (+ якуний мусобақа жадвали, рамзий жамоа)  1 19:34Сульшер "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини "Бешиктош"да кўрмоқчи  0 19:05Пол Мерсон: "Агар "Челси" "Манчестер Сити"га ютқазса, ҳайратда қоламан"  23 18:41"Челси" "Сент-Этьен"дан 19 ёшли хавбекни сотиб олиши мумкин  0 18:23Футзал бўйича Олий лига. Кумуш ва бронма медали эгалари маълум  0 18:06Хосеп Гвардиола: "Ҳусанов нафақат французча, балки инглизчада ҳам яхши гапира олмайди"  36 17:38Расман: "Пахтакор" колумбиялик футболчини сафига қўшиб олди  10 17:10Эшитдик-да! Ўзбекистон футзал терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум  20

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ Янгиликлар

"Вильярреал" Сетьенни ишдан бўшатди. Бу жуда ғалати, лекин клубнинг режаси борлиги аниқ

"Сариқ сувости кемаси" барчани лол қолдиргани, бор гап.

Ёдингизда бўлса, 12 июль санасида чемпионатдаги биринчи истеъфо "Райо Вальекано"даги Франсиско Родригес бўлиши, унга жамоани тарк этган Андони Ираоланинг ўрнини босиш қийин бўлишини тахмин қилгандик.

Чемпионат бошлангач, бу борада Хосе Луис Мендилибар фаворитдек кўринганди. Мураббий "Севилья" билан мавсумни шу қадар омадсиз бошладики, Суперкубок учун майдонга тушган севильяликлар 4 та турда бирор очко ҳам ололмади.

Бироқ "Вильярреал" ҳаммани лол қолдириб, терма жамоалар ўйинлари учун мўлжалланган танаффусдан олдин Кике Сетьенга чиқиш эшигини кўрсатди. Ваҳоланки айнан шу "пауза"да жамоа камчиликлар устида ишлаб, хатоларни тўғрилаб олиши мумкиндек эди. 

Ўн бешинчи ўрин – "Вильярреал" учун нормал ҳолат эмас, лекин масаланинг яна бир томони борки, Сетьен жамоаси ўтган мавсум ҳам анчагача тезлик ололмаганди. Барчаси "Реал" устидан қозонилган ғалабадан кейин бошланди ва жамоа "Реал Сосьедад"га имкониятни бой бериб, Европа Лигаси йўлланмасини (5-ўрин) қўлга киритди. 

Кастельон клуби чуқур инқирозда эмас, бу факт ачинарли статистика билан ҳам ўзгариб қолмайди. Янги мавсум стартида "Вильярреал"дан (9) фақатгина "Гранада" (12) кўпроқ гол ўтказиб юборди.

Маълумотларга қараганда, клуб ветеранлари Рауль Альбиоль, Дани Парехо ва Этьен Капу бош мураббий Сетьен истеъфосини ёқлаб овоз берган, аммо бунга ишониш қийин. Агарда вазият шундай бўлсада, клуб президенти Фернандо Роиг фақат бир марта бундай жахл отига минганди. Ўшанда у Марселино билан хайрлашишга қарор қилган.

"Вильярреал"нинг бундай кутилмаган қарорига яна бир сабаб жамоа бўш қолган, лекин фаолиятини Керамикада қайта жонлантиришга тайёр мураббийлар гуруҳидан ўзига яхши вариант топмоқчилигидадир.

Бундай номзодлар камида иккита — Хулен Лопетеги ва Марсело Гальярдо.


Чуквуэзенинг "Милан"га сотилиши — "Вильярреал" учун жуда оғриқли зарба

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика