UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  6 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  10 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  2

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум Янгиликлар

Ла Лигада мавсум бошланмади, аммо биринчи истеъфо ким бўлиши маълум

Ираоланинг кетиши ва етакчиларнинг сотиб юборилганини "Кампо-де-Вальекас" "унутиши" қийин бўлади.

Испания чемпионатида уч клуб борки, уларда раҳбарият ва менеджмент эмас, ўз вазифасидан ташқари ўша раҳбарларнинг ва менеджментнинг ишини ҳам қойиллатадиган бош мураббий ҳисобига фаолият юритади.

Булар "Атлетико де Мадрид", "Хетафе" ва "Райо Вальекано".

Биринчиси тушунарли бўлса керак: Диего Симеоне клубдаги камчиликларни усталик билан беркитиб кетади ва натижалар эвазига одатда, бошдан баланд сакрайди. Шунга ўхшаш таърифни Пепе Бордалас қийин вазиятда қутқариб қолгани "Хетафе" ҳақида айтиш мумкин.

Ўзи ишлаётган клуб ривожига Андони Ираола ҳам улардан кам ҳисса қўшмасди. Кўпчилик уни (Хосе Луис Мендилибар кетишни истамаётган) "Севилья" даражасигача кўтарилади ёки ҳеч бўлмаса, Эрнесто Вальверденинг "кетмони учмаётган" "Атлетик"ка қайтади деб кутганди.

Аммо Ираола АПЛга йўл олди ва "Борнмут" бошқарувини ўз қўлига олди. "Райо Вальекано" эса ўз йоғида қовурилишига тўғри келадиган бўлди. Баскнинг ўрнини Франсиско Родригес эгаллади. У ҳали ҳам ёшроқ, лекин умидли ёшлардан ҳисобланади. 

Тўғри, Франсиско ва Ираола ўртасида ўхшаш жиҳатлар бор – ҳар икки мураббий тезкор ҳужумлар билан динамик футболни хуш кўради ва майда паслар билан қанотларни "очиш"га урғу қилинади.

Аммо, лекин, бироқ... Муаммо шундаки, Франсиско Ираолани тўлақонли равишда алиштира олмайди. Бу ҳақида у ўз тақдимотида ҳам айтиб ўтди: "Янги ишим ҳақида одамлар нима деяётгани мени қизиқтирмайди. Одамлар кетганимдан кейин нима дейишлари менга қизиқроқ".

Ушбу воқеа эса ўзини узоқ куттирмайдиган кўринади. Сабаби мавсум бошланиб улгурмай "Райо" муҳим футболчилари билан хайрлашди – ҳимоячилардан Лежен, Алехандро Катена ва Фран Гарсиядан, Марио Суарес, Комесанья ва Камельогача.

Бу асосий таркибнинг ярмидан кўп дегани. Табиийки, спорт менеджменти шошилинч равишда "тешиклар"ни ёпишга тушди (мисол учун "Осасуна"дан Аридане Эрнандез, "Леванте"дан Хони Монтиель олиб келинди), аммо мавсум стартигача Давид Кобеньо жуда ҳам истаса ҳам таркибни "тўлдириб" улгурмайди.

Франсиско эса бу қийин вазиятдан чиқишига тўғри келади. Ўзи шундоқ ҳам қудратли бўлмаган ва Ираоланинг топқирлиги эвазига "кун кўриб юрган" "Райо Вальекано"нинг эса Ла Лиганинг аксарият клублари сингари, CVC молия фонди билан яхшилаб ўйламай тузилган келишув оқибатида молиявий муаммолари янада ортган.

Иқтидорли мураббий синиб қолишини истамаган бўлардик, лекин вазиятга реал қарасак, Франсисконинг истеъфо борасида биринчи бўлиш имконияти анча юқори.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика