UZ

Сўнгги янгиликлар

01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0 01:13"Милан" Асенсио билан музокаралар ўтказмоқда  0 00:45"Ливерпуль" 20-рақамни "музлатди"  7 00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  2 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  15 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  3 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5

Виктор Кумиков: "Турон" билан бундан-да яхшироқ ўйин намойиш этамиз" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Турон" билан бундан-да яхшироқ ўйин намойиш этамиз"

“Андижон” – “Ғиждувон” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

-  Виктор Балютович, ғалаба билан табриклайман! Ўйин ёқдими?

-  Икки хил фикрдаман. Ўйинни дастлабки дақиқаларидан ўз назоратимизга олдик, ҳаркатларимиз яхши бўлди. Барчаси шундай кетади, деб тасаввур қилаётгандик. Иккинчи таймда эса биз ўйлаган натижалар доим ҳам амалга ошмади. Ҳозир кийиниш хонасида гаплашиб олдик. Бундай ўйнаш яхши эмас. “Турон” билан бундан-да кучлироқ ўйнаймиз. 

-  Зафар Полвонов бугун дебютини ўтказди ва дебют голини урди...

-  Зафар Полвонов биз билан йиғинда бўлмади. Жамоани ҳали тўлиқ тушуниб етмаган. Лекин мен уни биламан. Аввалги жамоамда қўл остимда ўйнаган. Шунинг учун имкониятларидан яхши хабардорман. У қайси вақтда гол уришни жуда яхши билади. Шу сабабли бу футболчи юқори даражадаги ўйинчи. Хусусан, Суҳроб Бердиев билан Зафар Полвонов яхши ўйин кўрсатишди. 

-  Полвоновни захирадан тушираётганингизда унга нима дегандингиз?

-  Унга нима қилиш кераклигини алоҳида тушунтирдим. Ҳужумда қандай ҳаракат қилиш кераклигини айтдим. Қанотда ўйнаши бўйича вазифасини билдирдим. 

-  Владимир Бубанья билан гаплашдингизми? У нима учун пенальтидан гол ура олмади?

-  Кейин айтаман (кулади).

-  “Турон” билан ўйинда кўпроқ голлар киритиш ҳисобига ғалаба қозонишни хоҳлаймиз...

-  Бизни “Турон” билан иккита ўйинимиз бор. Нечта гол уришимизни олдиндан айта олмайман. Муҳими, ютсак бўлди. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика