UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  0 23:40Конференциялар лигаси. "Астон Вилла" — "Олимпиакос" ҳамда "Фиорентина" — "Брюгге" учрашувлари бошланди  1 23:33Европа лигаси. "Марсель" "Аталанта"га қарши, "Рома" эса "Байер" билан куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  25 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  14 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм" (онлайн ҳисоб)  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  2 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  6 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  19 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0

Виктор Кумиков: "Жамоани учрашувга тайёрлаш осон бўлгани йўқ" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Жамоани учрашувга тайёрлаш осон бўлгани йўқ"

"Турон" – "Андижон" (4:0) ўртасидаги учрашувдан кейин андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

Мавсум охирида ёқимсиз ҳолат бўлди. Бу биз учун ҳеч нимани ҳал қилмайдиган ўйин эди. Жамоани учрашувга тайёрлаш ҳам осон бўлгани йўқ. Таркибимиздаги ярим футболчилар дисквалификация қилинган. Бунинг устига бетоблар ҳам кўп эди. 

Баҳсда асосан захира футболчилари ва уч нафари асосий таркибдагилар эди, қолганлар кам ўйин ўтказган ва ёшлар жамоасидан таклиф этилишган. Табиийки, натижа шунга яраша бўлди. "Турон" яхши жамоа. Бизнинг иккинчи таркибимиз билан енгил ҳаракатланди.

-  Йирик ҳисобдаги мағлубиятни кутмаганмидингиз?

-  Айтяпман-ку, кутилмаган ҳолат бўлди. Асосий таркибдан уч нафари ва қолганлари ёшлар эди. Ўйин амалиёти кам бўлган ёш футболчилар чиқиб ўз маҳоратларини кўрсатиши керак эди. Кимдадир ўхшади, кимдадир йўқ.

-  Келаси мавсум учун қандай режалар бор? Таркиб ўзгарадими?

-  Менда ҳеч қандай режа йўқ. Бошқалар ҳал қилади. Шартнома таклиф қилишмади, оғзаки айтишди. Ҳозирча уйга кетаман, нима бўлишини кейин кўрамиз.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика