UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  3 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  3 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  16 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   11 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  2 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  9 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  4 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1

Виктор Кумиков: "Ҳоким кубоги" мусобақаси бизга қўл келди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Ҳоким кубоги" мусобақаси бизга қўл келди"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғона шаҳрида ташкил этилаётган "Ҳоким кубоги-2022" мусобақаси давом этмоқда. Сайтимиз мухбири мазкур мусобақа доирасидаги "Қўқон-1912" - "Андижон" (0:0) учрашувидан андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков билан қисқа интервью ташкиллади.

- Виктор Балютович, "Ҳоким кубоги" мусобақаси ҳақида фикрингиз қандай?

- Биласизми, бу мусобақа биз учун айни қўл келди. Чунки ҳозирги кунда таркибимизда 50-60 нафар атрофида футболчилар кўрикдан ўтишмоқда. Биз мазкур мусобақа доирасидаги ўйинларда кўрикдаги футболчиларнинг имкониятларини кўздан кечириб олаяпмиз. Гарчи жамоамизнинг асосий таркибига мўлжал қилинган футболчиларнинг барчаси ҳам ҳозирча ушбу мусобақага етиб келишмаган бўлса-да, натижаларимиз ёмон бўлмади. Биз гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб мусобақанинг чорак финал босқичига йўл олдик.

- Жорий мавсум "Андижон" олдига қандай вазифалар қўйилган?

- Келаётган мавсумда мақсадимиз фақат ва фақат "Андижон"ни Суперлигага қайтариш. Шундан келиб чиққан холда селекция ишларимиз давом этмоқда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика