UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  1 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  7 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  9 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  9 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  2 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  1 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  4 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  2 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  1 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  8 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  7 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  28

ВИДЕО. Беш йил олдин - Агуэрооо Янгиликлар

ВИДЕО. Беш йил олдин - Агуэрооо

2012 йил Англия премьер-лигасида чемпион номи сўнгги турга қадар аниқ эмас эди.

Сўнгги турдан олдин "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳисобида 86тадан очко бор эди. "Сити" тўплар нисбатига кўра мусобақа жадвалида биринчи ўринда бораётганди.

Охирги турда Манчини бошчилигидаги "Манчестер Сити" ўз майдонида КПРни қабул қилди. Алекс Фергюсон бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" эса сафарда "Сандерленд" меҳмони бўлди.

Дастлабки бўлимда Уэйн Руни гол уриб МЮни олдинга олиб чиқди. "Сити" ҳам Сабалетанинг голи эвазига 1:0 ҳисобида олдинда эди.

Бундай ҳолатда "шаҳарликлар" чемпион бўлишарди.

Бироқ 66-дақиқага келиб воқеалар ривожи кескин ўзгариб кетди. "Этихад" стадионида ғаройиб ҳодислар содир бўла бошлади. Жибриль Сиссе 48-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 55-дақиқада Жоуи Бартон қизил карточка олиб КПРни 10 киши қолдирди. Аммо камчиликдаги меҳмонлар Макининг голи эвазига олдинга ўтиб олишди! Бу ҳисоб "қизил иблислар"ни чемпион қиларди.

Баҳснинг 90-дақиқасида ҳам ҳисоб ўзгармаганди. "Сити" 90+2-дақиқада Эдин Жеко томонидан урилган гол эвазига ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳам Манчини жамоасига етарли эмасди. "Сандерленд" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 0:1 ҳисобида якунланди.

"Этихад" стадионидаги таблода 93:20 рақамлари порлаб турган пайтда аргентиналик Серхио Агуэро гол уриб стадионни ларзага келтирди...Ўша гол эвазига ТВ шарҳловчисининг ҳайқириғи туфайли кейинчалик "Агуэрооо" хэштеги машҳур бўлиб кетди.

Якунда "Сити" АПЛ олтин медалларига эга бўлди. Учрашувдан олдин лигани тарк этиш хавфи бўлган КПР эса рақобатчисининг мағлуб бўлгани эвазига АПЛда қолганди.



TAS-IX

ВИДЕО

TAS-IX эмас


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика