Вейналдум оғир жароҳат олди
22 авг 2022 08:05
Янгиликлар
Вейналдум оғир жароҳат олди
Ёзда ПСЖдан “Рома”га келиб қўшилган Жоржиньо Вейналдум машғулотлар вақтида жароҳат олди.
У жамоавий тарзда иккига бўлиниб ўтказилган баҳснинг охирги дақиқаларида шериги билан тўқнашиб кетиб, катта болдир суягини синдириб олди. Нидерландиялик 3 ойга яқин муддатни лазаретда ўтказиши айтилмоқда.
Агар тахминлар тасдиқланса, 31 ёшли ўйинчи Қатардаги мундиал стартига қадар тузалиши мумкин. Навбатдаги жаҳон чемпионати 20 ноябрда старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
03:05
ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди 6
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Фикрлар