

"Барселона" ҳимоячиси Мусса Ваге фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. "Вест Хэм" бош мураббийи Дэвид Мойес 21 ёшли сенегаллик футболчини ўз жамоаси сафида кўришни хоҳламоқда. Клуб ёзда футболчини 15 миллион евро эвазига харид қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Ваге мавсум охириига қадар "Ницца"га ижарага берилган. Француз клубида ўйинчини ёзда 12 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.



