Варан "Реал"даги муаммони айтди
24 ноя 2018 21:00
Янгиликлар
Варан "Реал"даги муаммони айтди
"Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан ЛаЛига доирасида "Эйбар"дан учралган мағлубиятдан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Эйбар" тўғри чизиққа ўхшаб ўйин кўрсатди, шу боисдан бизга қийин бўлди. Қачонки яккакурашли вазиятларда мағлуб бўлсак, бу ўзимизга зарба беради. Рақиблар прессинг қилганида биз уларга қаршилик қила олмадик.
Бизда яхши ўйин кўрсатиш учун барчаси бор. Бироқ коллективлик томондан вазият яхши эмас. Рақибнинг услуби олдида ожиз қолдик. Бирорта яхши қарор чиқара олмадик.
Ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Бироқ коллективликдаги муаммони бартараф этиш учун ишлаш керак.
Чемпионатда ўтказиб юборилган 19 голда ҳам айнан шу муаммонинг ўрни бор. Ушбу аспект борасида кўп ишлаш керак. Вазият қийинлашаётганини тушуниб турибмиз", - деди Варан.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар