UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади Янгиликлар

VAR тизими 2024/25 йилги мавсумда ОФКнинг барча клуб мусобақаларида жорий этилади

Осиё клублари футболи янги даврга қадам қўйишга тайёрланмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ўзининг янгиланган учта мусобақасида, шунингдек, Осиё аёллар Чемпионлар Лигасида Видеоёрдамчи ҳакам (VAR) тизимини жорий этиш орқали ҳакамликнинг энг юқори стандартларини сақлаб қолмоқчи.

Янги жорий этилган ОФК Элит Чемпионлар Лигаси мақомига кўра, қитъанинг энг яхши 24 жамоаси шон-шараф учун кураш олиб боради, шу йилнинг сентябрь ойида бошланадиган Лига босқичида VAR тизимидан фойдаланилади.

Октябрь ойида бошланадиган ОФК аёллар Чемпионлар Лигасининг ярим финаллари ва финалда VAR тизими ишлатилади. Бу Конфедерациянинг қитъада аёллар футболини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга эътибор қаратаётганини англатади.

Шу билан бирга, ОФК Иккинчи Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларидаги ҳакамлар учун VAR ёрдами плей-офф босқичидан бошлаб мавжуд бўлади. 32 та жамоа иштирок этадиган мусобақа сентябрь ойида бошланади.

20 та жамоадан иборат ОФК Чақирув Лигасида ушбу технология 2025 йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган финал босқичида қўлланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика