UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45Мбаппе Олимпиадада иштирок этмайди  0 15:25Евро-1984. Бир таймда 9 гол урган Испания, Зиданга "калла қўйишни" ўргатган француз ҳамда Конфуций ҳикматини айтиб, чемпионликдан сўнг бош мураббийликдан кетган мезбонлар устози ҳақида ҳикоя қиламиз  0 15:00Ўзбекистон U-20 халқаро мусобақадаги иштирокини дуранг билан бошлади  0 14:28"Наполи" ҳужумчиси клубдан кетишга тайёр  0 14:04Камада: "Мен клуб раҳбарларидан бир йиллик шартнома сўрадим, маошимни оширишни эмас"   2 13:40Энцо Фернандес "аристократлар" туфайли Олимпиадага бормайди  2 13:13Элдор Шомуродов Париж Олимпиадасига борадими?  22 12:35Лунин "Реал" билан шартномасини узайтирмоқчи эмас  5 12:07Федерико Кьеза Туринни тарк этади — томонлар янги шартнома бўйича келиша олишмади  5 11:43Ўзбекистон U-20 - Жанубий Корея U-20: Жамоамизнинг асосий таркиби маълум  9 11:00Асрор Алиқулов: "Шўртан" билан ўйинда провакацияларга учрадик"  6 10:34Алексей Естафеев:" Чемпионат пешқадамига қарши ўйинда ўзимизни яхши кўрсата олдик"  3 10:05Улуғбек Бакаев: "Мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди"  5 09:38Аббос Файзуллаев — ЦСКАнинг май ойидаги "Энг яхши футболчиси"  6 09:07Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Корея Республикасига қарши баҳс олиб боради  1

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими? Янгиликлар

ВАР "Қизилқум"га 2 очко совға қилдими?

Қуйида фақат бир эпизод ҳақида гаплашамиз.

Бу вазият "Бунёдкор" 1:2 "Қизилқум" (15-тур) учрашувининг сўнгги дақиқаларида содир бўлди.


Аниқроқ айтсак, "қалдирғочлар" Шерали Жўраевнинг "Қизилқум" жарима майдони ичида тўпни қўли билан қайтарганини даъво қилишди. Шу ўринда ВАР ишга тушиб, эҳтимолий пенальти учун асос қидириб кўрди. Бироқ шубҳа тасдиғини топмаганидан кейин Темур Тўхтасинув учрашувни тугатиб юборди.

Ушбу қарор туфайли ВАРда ишлаган Азиз Асимовга нистабатан эътирозлар кўпайиб кетди. "Бунёдкор" томони реферидан норозилигини "юмшоқлик" билан кўрсатар экан, Юрий Саркисян ҳакамлар хонасигача кириб борди.

Мазкур вазият такрорини кўргач, мен ҳам ҳакамлар "Қизилқум"га 2 очко совға қилди деб ўйладим (қасддан эмас). Шу туфайли ҳамма кетиб, ҳакамлар чиқишини кутдим. 

Азиз Асимов билан 2 дақиқа суҳбатлашдик. Мен трансляцияда кетган кадрда пенальти кўрганимни айтдим. 41 ёшли рефери эса сокинлик билан тушунтирди: "11 метрли нуқтани кўрсатиш учун 50% асос бўлса ҳам, бош ҳакамни монитор ёнига чақирардим. Лекин қоидага зид ҳаракат кўринмади". 

Шундан кейин тошкентлик арбитр уйига кетди. Мен стадионда қолдим. "Бунёдкор" масъуллари ўша вазиятдаги қарор бўйича протест киритар экан, ташқарида эпизодни яна томоша қилдим: тўп қўлга тегиб, йўналишини ўзгартиряпти. Рости, Асимов нега бунчалик ишонч билан гапирганини тушунмадим...

Бугун бошқа ракурсдан олинган тиниқроқ лавҳаларни томоша қилиб, фикрим 180 градусга ўзгарди. Шерали Жўрааев қўли билан ўйнамаган, аксинча тўп унинг кураги томонга ўтиб, Шуҳрат Муҳаммадиевнинг елкасига теггани ҳолда пастлаган. Марҳамат, томоша қилинг (видеолавҳа ЎзФҲМдан олинди).


Ёдингизда бўлса, Асимов ўтган йил ҳам шундай ҳолатга тушиб қолган. Андижонда унинг қароридан норози бўлган Рўзиқул Бердиев шогирдларини майдондан олиб чиқмоқчи бўлганди. Ҳар 2 ҳолатнинг якунида ҳакам ҳақ бўлиб чиқди.

Хуллас, бу кўпчиликка дарс бўлиши керак. Ҳамма нарса сизга кўринганидек бўлмаслиги мумкин. Энг муҳими, вазиятни тўлиқ ўрганмай, хукм чиқарманг.

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика