Вальверде "Барселона" билан шартномасини узайтирди
22 окт 2018 19:44
Янгиликлар
Вальверде "Барселона" билан шартномасини узайтирди
"Барселона" клуби бош мураббий Эрнесто Вальверде билан шартномани 2020 йилгача узайтирди.
Бу ҳақда клуб президенти Хосеп Бартомеу хабар берди.
"Вальверденинг шартномаси бу мавсум ҳам, кейингисида ҳам амал қилади. У ёки клуб компенсация тўлаган ҳолда келишувни бекор қилиши мумкин. Лекин, унинг шартномаси 2019-2020 йилги мавсумнинг охирига қадар амалда бўлади. Эрнесто ўз ишини уддаламоқда. Биринчи мавсум ажойиб бўлди, "Рома"дан мағлубият уни бузиб қўйди. Лекин, биз Вальверденинг ишидан қониқдик. Бизда ажойиб ўйинчилар ва яхши жамоа бор. У ақлли мураббий", - дея Бартомеунинг сўзларини келтирди "Mundo Deportivo" нашри.
Вальверденинг шартномаси 2019 йилнинг июнига қадар мўлжалланган эди. Бартомеунинг сўзларига кўра, клуб уни яна бир йилга узайтирган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар