UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  2 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  56 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  65 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  7 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  2 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  18

Вадим Абрамов: "Нефтчи"га қарши баҳс дуранг билан тугаши керак эди" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Нефтчи"га қарши баҳс дуранг билан тугаши керак эди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Бугун дуранг бўлиши керак эди. Биз ҳам ғалабага ҳақли эмасдик, битта позицион хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Биринчи тайм бошида Францис Нархнинг кутилмаган жароҳати ўйинимизга таъсир қилди. Афсуски мағлуб бўлдик, рақибга ҳам тан бериш керак, битта вазиятдан фойдаланиб кетди", - дейди Вадим Абрамов.

- Тушунишимча ҳозир "Динамо"нинг машғулот ўтказиши учун ҳам нормал майдон йўқ. Бу ҳам жисмоний ҳолатга таъсир қиладими?

- Ҳозир бу ҳақда гапирмоқчи эмасдим. Худди баҳонадек бўлиб қолади. Афсуски Самарқандда қандай майдонда машғулот қилганимизни биласиз, иккита турли майдонда машқ қилиш ва ўйнаш таъсир қилади албатта.

- Қачон жамоа Самарқандга қайтади?
- Ҳозир март ойида ФИФА кунлари бўлади, кейин кубок туфайли Суперлигада танаффус бўлади. Менимча апрель ойи охирида Самарқандда ўйнай оламиз.

- Нима учун Эммануэль Ягрни майдонга кеч туширдингиз?
- Сабаби асосий таркибда бошқа ҳужумчилар ўйнашди. Ягр анчадан буён майдонга тушмаганди, шу боис унинг имкониятларини билиб олиш учун захирадан туширдик.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика