UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Абдулла Абдуллаев: "Энди янада юқори мақсадлар қўйиб, мундиалда яхши натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз"  3 20:44Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида Россия U-16га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  5 20:24Одил Ҳамробеков: "Нималар қилиб қўйганимизни тўлиқ ҳис қила олмаяпман"  7 20:00Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ва "Лочин" ўртасидаги 1/8 финалнинг илк ўйини бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  6 20:00УЕФА Миллатлар лигаси. Франция учинчи ўрин учун баҳсда Германияни мағлубиятга учратди  25 19:54Про лига. "ФарДУ" ва "Арал" ўртасидаги ўйин тақдирини ягона гол ҳал қилди  2 19:38"Реал" мухлислари учун хушхабар  0 18:34Ўзбекистон U-21 — Россия U-21. Ўртоқлик ўйини учун таркиблар маълум  26 18:28"Қора" ишчилар мукофотланмайдими?  14 18:03Мундиал йўлланмасини тақдим этган БАА — Ўзбекистон ўйинидан мухлислар ФОТОГАЛЕРЕЯси  1 17:38Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 16:25Тер Штеген "Барселона" матбуот босими орқали уни кетишга мажбур қилмоқчи деб ҳисобламоқда, аммо...  10 15:55"Ливерпуль" ва "Милан" собиқ футболчиси Сегунда клубига ўтди  1 15:28ФИФА Жаҳон чемпионати пайтида клубларга қанча пул тўлайди?  10 15:10Индонезия терма жамоаси футболчиларига Хитой устидан қозонилган ғалаба учун Rolex соатлари совға қилинди  13

Вадим Абрамов кечаги ўйин ҳақида Янгиликлар

Вадим Абрамов кечаги ўйин ҳақида

"Локомотив" кеча Осиё чемпионлар лигасининг 6-турида майдонга тушди. Сафарда бўлиб ўтган "Фулад" билан кечган баҳсда "темирйўлчилар" 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида қатнашган жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.


Ўйин ҳақида

- Баҳсни яхши бошладик. Айниқса, биринчи таймда кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Бироқ рақиб дарвозасига тўп кирита олмадик. Иккинчи таймда эса майдонда бироз тенг кураш кечди. Афсуски, ўйин охирларида гол ўтказиб юбордик. 80-дақиқадан кейин рақиб кўпроқ ҳужум қилди ва бунинг натижасида тўп киритишга муваффақ бўлди. Озгина чидаб турганимизда учрашув 0:0 ҳисобида якунига етарди.

Шароитлар ҳақида

- Бизни яхши кутиб олишди. Ташкилий ишлар ҳам жойида бўлди. Бунинг учун "Фулад" футбол клубига миннатдорчилик билдираман.

ОЧЛдаги иштирок ҳақида

- Албатта, мақсадимиз гуруҳдан чиқиш эди, аммо айрим хатолар сабаб охирги ўринда қолиб кетдик. Лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз ва бундан кейин бор эътиборни ички чемпионат ҳамда Ўзбекистон Кубоги баҳсларига қаратамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика