UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10Про лига. "Дўстлик" Тошкентда "Арал"ни меҳмон қилмоқда, "Хоразм" "Олимпик-MobiUz" билан баҳс юритяпти  0 18:07Иско оёғи сингани сабабли Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юбориши мумкин  0 17:40Нидерландия терма жамоаси Евро-2024 учун таркибини эълон қилди  2 17:06Финишга яқин: А Серия 37-тур превьюси. Шомуродов гол урадими?  4 16:45"Динамо" стадиони мавсумга тайёр эмас — ЎзПФЛ  6 16:15Ван Перси Нидерландия жамоаси бош мураббийига айланди  0 15:57Ўзбекистон Суперкубоги учрашуви вақти эълон қилинди  4 15:30Икки футболчи ёзда "Манчестер Юнайтед"ни тарк этади  1 15:02Эдерсон учун мавсум тугади  1 14:37Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ  16 14:08"Бавария"нинг 11 нафар футболчиси машғулотни ўтказиб юборди  0 13:43Суперлига. 8-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  10 13:23"Арсенал" янги уй либосини тақдим этди  3 12:59"Барселона" Хавини ишдан бўшатади  12 12:34"Лидс" "Норвич"ни тор-мор этиб, Чемпионшип плей-оффининг финалига чиқди  0

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Исматуллаев менга фаолиятини тугатмоқчилигини айтганди. Агар ўйнашни истаганда, унга имконият берардим"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Динамо" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашди.

– Ўйин ҳақида

– Ўйинни ҳамма кўрди. Қизиқ учрашув бўлди, гол урилмади, аммо вазиятлар бўлди. Биринчи бўлимда бизда гол уришга имкониятлар бўлди, иккинчи бўлимда эса устунлиқни рақибга бой бердик. "Бунёдкор" иккинчи бўлимда ўйинни бошқарди. Биз қарши ҳужумда уларни тутишга ҳаракат қилдим, лекин буни иложи бўлмади. "Бунёдкор"да ҳам, бизда ҳам вазият бўлди. Охирги паслар етишмади. Гол уролмаганимиздан кейин, ҳисоб ўйинга мос бўлди дея оламиз. Самарқанддан келган мухлислардан узр сўраймиз. Биз уларни хурсанд қила олмадик.

– "Динамо" "Металлург"га қарши ўйинда биринчи бўлимни суст ўтказганди. Бугун ҳам шундай ҳолат юз берди. Айниқса Нарх ва Кожода агрессивлик кўринмади. Улар ўз даражасидан паст ўйнаётгани нима билан боғлиқ?

– Ҳа, Нарх бугун ўз имкониятларидан паст ўйнади. Бундан ўзимиз ҳам хайронмиз. Бу балки унинг кичик жароҳати билан боғлиқдир. У жангчи ва кичик жароҳат билан ўйнамоқда. Бугун бир неча марта яхшироқ пас бериши мумкин эди, аммо буни уддалай олмади. 

– Анвар Ғофуров ўз вақтида қўл остингизда тўп тепган, бирга ишлагансиз ҳам. Унинг ишини қандай баҳолайсиз?

– "Бунёдкор"да жуда яхши жамоа шаклланган. Уларнинг ОКМК билан ўйинларини кўрдим, мағлубиятга лойиқ эмасдилар, бор пенальти ҳам негадир берилмади. Умуман олганда яхши жамоа, ўйинни назорат қилишга ҳаракат қилишмоқда. Таркибдаги футболчилар ҳам яхши савияда. 

– Акбар Исматуллаев ва "Динамо" ўртасидаги можаро кўпчиликни қизиқтирмоқда. У қишда клуб билан шартнома имзолади. Лекин якуний қайдномага киритилмади. Аслида нима бўлган эди?

– Биз уни жамоага олиб келмоқчи эдик. Шахсан ўзим уни "Динамо"га таклиф қилдим. У ўшанда фаолиятини тугатмоқчи эди. Мен уни яна ўйнашга кўндирдим. Кейин биз йиғинларга борганимизда кўрдимки, у бизга ёрдам берадиган формада эмас. Ундан нима қилишни истаётганини сўрадим, у сиз нима десангиз шу бўлади, деди. У пайтда Исматуллаевга "Қўқон-1912", "Машъал" клубларидан таклиф бор эди. У менга Про лигада ўйнашни хоҳламаётганини айтди. Кейин "Қизилқум" варианти чиқди. У бу вариантни ҳам истамади ва фаолиятини якунлашни истаётганини маълум қилди. Ярим йил қаердадир ўйнашни, формага кириб олишни истасанг, мен сенга ёрдам бераман дедим. У эса йўқ, фаолиятимни якунлашни истайман деб айтди. Суҳбат шундай бўлганди. Ўшанда Акбарга биз билан бўлган икки ой учун маош тўлашимизни айтдик. Бундан муаммо йўқ эди. Кейин эса футболчилар уюшмасидан хабар келди. Акбар Исматуллаев биздан ўша икки ой ва яна кейинги икки ойлик маошини тўлаб беришни талаб қилди. Агар ўйнашни истаганда, мен унга имконият берардим. Исматуллаев эса фаолиятини якунлашини айтганди. Бу менимча нотўғри иш. Кейин эса сиз айтган тушунарсиз вазият юзага келди. Мен бўлган ҳолатни айтиб бердим, уни қандай талқин қилиш сизнинг ишингиз. Ўша пулни тўлаш керак бўлса, тўлаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 апр 04:33:25
Marjona Toʻlqinova
Нима керак миллатчилик килиб, Арманми, Козокми, Тожикми хаммаси Узбекистон фукароси. Енг ифлос одам миллатчи ва одам айирадигандир.
   
07 апр 22:21:09
Viva Viva
Uflos yolg'onchi
   
06 апр 08:54:49
Ismoil Egamberganivich
@Ismoil. Futboolchining o‘zi bilan bog‘lanib shu masala bo‘yicha so‘rab ko‘ringlar.
   
06 апр 08:50:07
Ismoil Egamberganivich
@Ismoil
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика